Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи" News

Рўзиқул Бердиев: "Ордабаси"нинг мақсади жиддий экан. Клуб Қозоғистон чемпиони бўлмоқчи"

Қаршининг "Насаф" клуби кеча Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига қарши ўтказди.

Мазкур баҳсдан кейин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қисқа интервью берди.

- "Насаф"нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини якунланди, умумий хулосаларингиз қандай?

- Барча режалаштирган ўйинларимизни ўтказиб олдик. Йигитларга етарлича ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилдик ва олдинда бизни кутиб турган Чемпионлар лигасида учрашувда бор имкониятларимизни ишга солиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Қизиқ бир ҳолатга дуч келдик, шогирдингиз Бобир Абдихолиқов "Насаф" жамоасига қарши ўзининг янги жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди, Бобирнинг трансфери ҳақида фикрингиз қандай?

- Учрашув олдидан "Ордабаси" жамоаси мураббийлари ва раҳбарияти билан суҳбатлашдим, жамоа Қозоғистон терма жамоасининг 5-6 футболчисини ўз сафига қўшиб олибди. Клуб олдига чемпионлик мақсади қўйилибди, ҳатто Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев ҳам ташриф буюрибди. Жамоанинг бўлажак мавсумдан мақсадлари катта, "Ордабаси" таркибида 6-7 нафар Қозоғистон терма ўйинчилари бор экан.

- Рўзиқул ака жамоага омад тилаймиз, Қатардан ғалаба билан қайтинглар...

-Тилаклар учун раҳмат, Қатардан юзимиз ёруғ бўлиб қайтиш насиб қилсин.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 19 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика