Latest news

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  5 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  4 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Рўзиқул Бердиев: "Обод" раҳбарларида, мураббий ва футболчиларида иштиёқ катта" News

Рўзиқул Бердиев: "Обод" раҳбарларида, мураббий ва футболчиларида иштиёқ катта"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Обод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Обод" оддий жамоа эмаслигига бугун амин бўлдик. Ўйинга келадиган бўлсак, улар асосан ҳимояда ўйнашди. Шунингдек, қарши ҳужумда ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Йигитларга рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда ўйнаш лозимлигини айтгандим. Мана ўз ўйинимизни намойиш этдик ва уч очко эгасига айландик. Бу энг асосийси. Футболчилар кейинги ҳафта бўладиган ўйинни ҳам ёддан чиқармаган ҳолда майдонда ҳаракат қилганликлари кўриниб турди. Шу сабабли, балки бугун томошабоп ўйин намойиш эта олмагандирмиз", - деб ўз фикрларини бошлади Рўзиқул Бердиев.

Умид қиламанки, Баҳром кейинги ўйингача соғайиб кетади ва бизга ёрдам бера олади.

Суюнов 10 кун ичида ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Шунинг учун уни бугун майдонга туширдик. Лекин, бу дегани "Ал-Жаиш"га қарши ўйинда у аниқ ўйнайди дегани эмас. Бизда Санжар Қувватов ҳам бор. Демак, ўйин куни ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Легионер ҳақида гапирадиган бўлсам, айни пайтда Раҳматовнинг ўйинлари менга маъқул келмоқда. Шунинг учун уни захирага ўтказиб қўйиб легионерни майдонга тушира олмайман. Футболда ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади.

"Обод" - "Бухоро" ўйинини ЖАР стадионидан туриб томоша қилгандим. Ўша куни тошкентликлар рақибларига катта қийинчиликлар туғдиргандилар. Кейин "Бунёдкор"га қарши ўйиннинг видеосини ҳам кўриб чиқдим. Кўриниб турибдики, "Обод" оддий жамоа эмас. Клуб раҳбарларида, мураббий, футболчиларида иштиёқ катта. Жамоада яхши ишлар олиб борилмоқда. Уларни ҳурмат қилиш лозим", - дея ўз фикрларига якун ясади "аждарлар" бош мураббийи.

"Насаф" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика