Latest news

21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  8 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  11 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  8 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор"га қарши ўйинда режамиз иш берди" News

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор"га қарши ўйинда режамиз иш берди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.


"Бугунги ўйинда биринчи навбатда, босимни енгишимиз керак эди, чунки Наманганда мухлислар томонидан босим жуда катта бўлади. Бундан ташқари, Суперкубок баҳсида ютқаздик, шу боис йигитларни кўпроқ руҳан тайёрлашга уриндик. 

Бугун иккала жамоа ҳам яққол голли вазият ярата олмади, фақат узоқдан зарбалар бўлди, холос. Шу боис иккала жамоа бугунги натижадан қониққан бўлса керак. 

"Навбаҳор"га қарши ўйлаган стратегиямиз бизга қўл келди. Биз уч нафар яққол ҳимоячи билан ўйнадик. Режамиз "Навбаҳор"га ноқулайлик туғдирди, бу майдонда очко олиш осон эмас. Натижадан қониқдик дея оламан. 

Ўйинимизни ташкил қилишда муаммолар йўқ, аммо вазиятлар яратадиган ва гол урадиган футболчи бўйича қийналяпмиз. Бизнинг асосий тактикамиз 4-3-3, бу тактикада Бозоров, Нуруллоев ўйнайди. Аммо Суперкубокда шу тактикада ўйнадик ва ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Шу боис бугун тактикани ўзгартирдик, Туркияда "Навбаҳор" вакиллари барча ўйинимизга боришди ва обдон ўрганишди. Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди. 

Шароф Муҳитдинов бетоб бўлиб қолгани боис қайдномага киритилмади. 

"Навбаҳор" жуда катта ишларни амалга оширмоқда, мақсадлари ҳам юқори. Таркибга 10 дан зиёд янги футболчи қўшиб олди, бу ўйинчиларни бир жамоага айлантириш учун бироз вақт керак. 

"Навбаҳор" ўйинини шакллантириб олса, ОЧЛ ва совринли ўринлар учун курашадиган асосий жамоалардан бири бўлади", – деди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика