Latest news

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" майдонида бир очко ёмон натижа эмас" News

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" майдонида бир очко ёмон натижа эмас"

Coca Cola Суперлигаси доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугунги ўйиннинг савияси ва даражаси юқори ўтди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўйин анчагина жанговор ўтди. Ўйин давомида биз рақиблардан кўра кўпроқ имкониятларга эга бўлгандик. Ғалабага ҳам лойиқ эдик. Бироқ бугун "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов анчагина ишончли ҳаракат қилди ва 3-4та ажойиб сейвлар намойиш қилди. Голдан кейин ҳам ўзимизга ишониб, дуранг учун ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларимиз ҳам учрашув якунига қадар ўзларининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Бироқ ўйиннинг келиб чиқишидан ҳисобга олсак, баҳс дурангга ҳам лойиқ эди. "Навбаҳор" майдонидаги 1 очко ҳам биз учун катта натижа. Умид қиламанки, шундай ажойиб ўйинимизни мавсум якунига қадар сақлаб қола оламиз. Шунингдек, "Навбаҳор" мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ўйин якунида майдонни тарк этаётганимизда улар бизни ажойиб тарзда кузатиб қўйишди. Бу жуда ҳам ёқимли.

Биласиз, биз учун керакли бўлган кўплаб футболчилар жамоани тарк этганди. Ёш футболчилар билан қолгандан кейин клуб раҳбарияти бизга жамоани шакллантириш, уларга катта ўйин амалиёти бериб, уларни сайқаллашни вазифа қилиб берганди. Аммо мавсум бошида кучли ўйин кўрсатиб турганимиздан кейин юқори мақсадларни ҳам кўзлагандик. Яхши ўйин кўрсата бошлагандик. Ҳозирги бир очко эса бизга олдимиздаги мақсадларнинг бир қисмини бажаришга бўлган имкониятни қолдиряпти.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика