Latest news

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  3

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ўйинга мос бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ўйинга мос бўлди"

"Насаф"-"Пахтакор" учрашуви якунлангандан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
- Бугун энг муҳим ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Футболчиларимиз бу ўйиндан ҳам кўра кўпроқ кейинги ўйинга тайёргарлик кўраётгани кўриниб турди. Шунингдек, бугун яна ўйинчиларимизни йўқотишни хохламадик. Шундай бўлсада ўйин курашларга бой бўлди. Натижа ҳам ўйинга мос бўлди. "Пахтакор" жамоаси жуда яхши ўйинчиларга эга. Лекин баъзи ҳолларда ортиқча қўполлик қилиши футболчиларга хос эмас. Мен мураббий сифатида ўйинчиларимни бундай қўполлик қилишини хохламасдим.

- "Насаф" сўнгги икки ўйинда ҳам иккичи бўлимда ўйин тизгинини рақибга бериб қўймоқда?
- "Локомотив" билан ўйинда ўйинимиз чиқмади. Лекин бунинг бир неча сабаблари бор. Кетма кет ўйинчиларни йўқотиш кейинги ўйинларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Ёш жамоамиздан ҳар доим ҳам бир хил темпдаги ўйинни кутиш нотўғри. Ҳар бир жамоада бўладиган ҳолат бу.

- Жароҳатланган футболчиларни ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз? Жамоани кубок финалига қандай тайёрлайсиз?
- Асосий ҳимоячимиздан иккинчи бўлимда айрилдик. Жароҳатланган ўйинчиларни ўрнини кубок финалигача тўлдиришга ҳаракат қиламиз. "Насаф" тарихида уч марта кубок финалида мағлубиятга учраган. Бу сафар футболчилар финални ютишни мухлислардан ҳам кўпроқ хохлашмоқда. Жароҳат олган футболчилардан Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда Илҳом Шомуродов майдонга тушиши мумкин. Шоҳруҳ Гадоев эса қатнаша олмайди.

- Мақсуд Каримовнинг қизил олган вазиятдаги ҳаракатини қандай баҳолайсиз?
- Мен очиғи у вазиятдан узоқроқда эдим. Мен ҳакамга эътироз билдириш ёки ўйин давомида рақиб билан тортишмасликни тайинлагандим.

- Сиз муаммолар тўғрисида гапирдингиз? Асосий муаммо жароҳатлардами ёки бошқа муаммолар ҳам борми?
-  Асосий муаммо жароҳат олган футболчилар. Биз 10 йилга таътийдиган жамоани тузишга эришдик. Ёшларга кўпроқ ишонч билдиряпмиз. Менинг ўрнимда кимдир ишласа ҳам тайёр жамоа шаклланган. Бундан олдин қайси бир мураббий ёш футболчиларга имконият берган эди!?

Мухлислардан шуни илтимос қилардимки, кубок финали қаерда бўлишидан қатъий назар, стадионни тўлдириб бизга далда бўлишса. Шунда биз ҳам финални ҳақиқий байрамга айлантиришга ҳаракат қиламиз!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика