Latest news

20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  2 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  7 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди" News

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" энг омадли мавсумини ўтказди"

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасида ОКМК майдонидаги дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.




- Ўйин жанговар ўтди, майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турганди. ОКМК ҳам, биз ҳам ғалаба учун лойиқ ўйин кўрсатдик. Бизда ҳам кўплаб вазиятлар бўлди. Бугун иккала ўйин ҳам дуранг билан якунланди ва биз учун омадли бўлди. Ўйлайманки, "Насаф" кумуш медалларга лойиқ эди. Қийин бўлишини билсак-да, бугун биз натижа учун ўйнадик. Бугун жамоаларда енгиллик кўринмаган бўлса-да, жанговар ўйинни кўрсатиб бера олишди.

- "Насаф" бугун тўлиқ асосий таркибини ўйнатмади. Сиз кўплаб футболчиларни ОЧЛ ўйини учун олиб қўйдингизми ёки ОЧЛ плей-оффи учун медалларни қурбон қилишга тайёрмидингиз?

- Кўп ўйин ўтказдик, шу сабабли доимо кейинги ўйинни ҳам ҳисобга оламиз. Таркибда доимо ротация бўлиб туради, асосан марказий ҳимояда ва ҳужум чизиғида футболчиларга дам бериб турамиз. Чунки ушбу позицияда бизда ротация учун имкониятларимиз бор. Олдинги ўйинда бошқалар ўйнаганди, шу сабабли бугунги учрашувга бошқа футболчиларни жалб қилдик. Биласиз, 3 кундан кейин оғир ўйин ўтказамиз ва буни ҳам ўйлагандик.

- Олдинги матбуот анжуманларидан бирида Сиз ушбу мавсум "Насаф" учун омадли ўтаётганини айтгандингиз. Шу фикрингизда қоласизми? "Насаф" Сизнинг қўл остингиздаги энг яхши мавсумини ўтказдими?

- Албатта. Вице-чемпионлик ва иккита кубокни қўлга киритиш - биз учун тарихда бўлмаган ҳолат. Буни такрорлаш ҳам жуда қийин. Шу сабабли ҳеч шубҳаланмасдан ушбу мавсум "Насаф" учун энг омадлиси бўлди дея оламан.

- Ўтган мавсум "Насаф" сўнгги турда чемпионликни бой берганди. Ушбу мавсумда "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бунга бир қанча сабаблар бор. Айниқса, керакли футболчиларнинг жамоадан кетгани, легионерлар трансфери омадсиз бўлганини келтириш мумкин. Барқарорлик, маҳорат етишмади. Барчасини кўриб чиқамиз.

- "Насаф"га ушбу мавсумда 5 баллик тизимда неча баҳо қўясиз?

- Беш баҳо қўяман.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика