Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Рўзиқул Бердиев: «Муҳаммаджон Раҳимовнинг виза билан муаммоси бор» News

Рўзиқул Бердиев: «Муҳаммаджон Раҳимовнинг виза билан муаммоси бор»

Coca Cola Суперлигаси 1-туридан ўрин олган «Насаф» – «Андижон» (0:1) баҳси якунланганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.


Бугунги ўйин рақибнинг режаси бўйича кетди. Жамоа сабр билан яхши ҳимояланди. Бундай голларни уриш жуда қийин. “Андижон” битта имкониятдан фойдаланди. Улар кўп вақт давомида ҳимояланишди, вақт кўзишди ва қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилишди. Биз доимгидек ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Умуман олганда, биз охирги вақтларда уй учрашувларида қийинчиликларга учрамоқдамиз. Бу ҳолат ўтган йили ҳам содир бўлганди, бу йил ҳам давом этмоқда. Биз буни сабабини ўрганамиз.

Бугунги учрашувда жамоага нима етишмади?

- Маҳорат. Олдинда ҳаракат қилган футболчиларнинг маҳорати етишмади. Буни тўғирлашга ҳаракат қиламиз, бу бизнинг доимги муаммомиз бўлган. Кейин рақиблар Қаршига келганда кўпроқ ҳимояланмоқда ва бу янада қийинчилик туғдирмоқда. Шу сабабли яримта вазиятдан ҳам гол уришимиз керак.

Бугунги учрашувда тожикистонлик легионерни кўрмадик...

- Бунга бир нечта сабаблар бор. Кимдадир жароҳат бор, кимдадир виза билан муаммо бор. Биз бу ҳолатни кеча билдик. Албатта, кейинги ўйинларга улар ҳаракат қилишади.

Биринчи ва иккинчи бўлимда кўплаб хатолар бўлди. Бугун “Насаф” 90 минутга тайёр эмасдек кўринди. Бугунги мағлубиятга “Насаф”нинг жисмоний ҳолати ҳам сабаб бўлдими?

- Энди жисмоний ҳолатни сиз аниқлаб бера олмайсиз. Агар бизда жисмоний ҳолатда муаммо бўлганида биз охиргача ҳужум қилмаган бўлар эдик. Кейин бугун биринчи учрашув бўлгани учун рақиб кўпчилик билан ҳимояланди. Бизда хатолар бўлди, буни пала-партишлик бўлди демаган бўлардим. Шу сабабли жамоамда шошилиш ва асабийлик кузатилди. Бу эса рақибга қўл келди.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика