Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  18 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Рўзиқул Бердиев: "Металлург"нинг чет эллик мураббийида ҳеч қандай услуб кўрмадим" News

Рўзиқул Бердиев: "Металлург"нинг чет эллик мураббийида ҳеч қандай услуб кўрмадим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин мезмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин анча асабий тарзда кечди. "Металлург" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратиб ўйнашини билардик. Улар қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларга таяниб ўйнашди. 

Охирги паллада диққат-эътиборимизни йўқотдик ва бу учун жазоландик. Биринчи таймга нисбатан иккинчи таймда кўпроқ вазиятлар яратдик. 

Вазиятлардан фақат биттасини голга айлантирдик. Ўйлайманки, рақибдан яхшироқ тўп тепдик, аммо натижа биз ва мухлислар кутгандек бўлмади. Ғалабани қўлдан бой берган бўлсак-да, йигитларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Улар борини бериб ўйнашди. 

- Меҳмон жамоа устози хорижлик. Унинг ўйин услубига қандай баҳо берасиз?

- Ҳеч қандай услуб кўрмадим. Жамоа ҳимояланди ва узун паслар билан ўйнади. "Металлург" АГМК билан беллашувда ҳам ҳимояга таяниб, қарши ҳужумда ўйнаганди. Лекин бу – футбол, балки бу у танлаган ва ёқтирган услубдир. "Металлург" футболчилари кўп вазиятларда майдонга ётиб олишди, бу эса мухлисларимизга ёқмади. Албатта, уларнинг танлаган ва қўллаган тактикаси шу эди, бу уларга қўл келди.

- Ўтказиб юборилган голда рақиб футболчиси (Аброр Тошқўзиев – таҳр.) ёлғиз қолдирилди. Бу ҳимоячиларнинг айбимиди?

- Умумий қилиб олсак, кўпчиликнинг хатоси бўлди. Эътиборни йўқотмаслик керак эди. "Металлург" комбинацион стандарт вазиятларга урғу беришини билардик. Ўша вазиятда ёш ўйинчимиз Акрамов диққат-эътиборни йўқотиб, хато қилди.  Гол бўлган вазиятда Умид Эргашевни хатоси бормиди деб ўйлагандим, аммо кейин билсам, тўп Ҳусниддин Алиқуловга тегиб, рикошет орқали дарвозага кириб кетган экан.

-  Ғолиб Ғайбуллаев қайдномадан жой олмади...

- Ғолиб "Навбаҳор" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис у қайдномага киритилмади.

- Олдинда "Насаф"ни ОЧЛ плей-оффи доирасидаги "Банияс"га қарши муҳим ўйин кутмоқда. Жамоа охирги 3 ўйинда ғалаба қозона олмагани футболчиларга салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Албатта, бу борада ишлаймиз. Натижалар таъсир қилади, албатта. Бироқ бу каби ҳолатларга олдин ҳам дуч келганмиз. Ўйлайманки, йигитларни руҳий ҳолатини яхшилаймиз.

- Биздаги маълумотларга кўра, "Насаф"га Ўзбекистон Кубоги мукофот пули ва декабр ойи маоши берилмагани айтилмоқда. Бу қанчалик асосли?

- Бу нарса рост. Йўқ десам нотўғри бўлади. Ўйлайманки, бу қарздорликлар таъсир кўрсатгани йўқ. Раҳбарият тез орада бу масалани ечади.





Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика