Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  98 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  129 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози ва футболчиси иштирок этди.
"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Мавсумнинг биринчи ўйини. Барчада баҳсга қизиқиш юқори. Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. ОЧЛдаги асосий мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз. Ўйлайманки жамоа эртанги баҳсга тайёр. Таркибдаги барча футболчилар тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Расмий ўйин барибир ўртоқлик ўйинларидан фарқ қилади. Ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Шерзод Аъзамов.

"Рақибимиз ҳақида фақат илиқ фикрларни билдираман. Сабаби улар Баҳрайн чемпиони, яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Эртага биз учун енгил ўйин бўлмайди. Таркибида деярли ёш ўйинчилар йўқ. Барчаси маҳоратли ва тажрибали футболчилар", - дейди Рўзиқул Бердиев.  

- Рақиб мураббийи сизларни ўрганиб чиққанини айтди. Эртага "Ал Ҳидд" қандай ўйнайди деб ўйлайсиз*?
- Биз ҳам уларни ўргандик. Улар асосан сафар ўйинларида кўп очко олишган. Эртага ҳимояда ўйнашади деб ўйламайман.



- Жамоа учта фронтда кураш олиб боради. Мавсум бошига қадар янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Агар ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқсак таркибга янгилар қўшилиши мумкин ёки олий лига олдидан беш-олти нафар футболчини қўшиб олишимиз мумкин. Туркиядаги йиғинга бир қатор ёшларни жалб қилдик. Уларга эътибор қаратишимиз керак.

- Эртанги баҳсдан олдин жароҳат олганлар йўқми?
- Элдорбек Суюнов Туркиядаги йиғинда жароҳат олди. Шу боис эртага майдонга тушмаса керак. Таркибмизда Санжар Қувватов ва Умиджон Эргашев каби кучли посбонлар бор. Бу бизга катта муаммо бўлади деб ўйламайман.

- Акмал Шораҳмедов борасида нима дея оласиз?
- Шуҳрат Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячисини олдик. Акмал Шораҳмедовга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. У тажрибали футболчи ва профессионал. Менимча Шуҳрат ва Акмал бир хил савиядаги футболчилар.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга нима деган бўлардингиз? Стадион силарга ноқулайлик туғдирмайдими?
- Йўқ. Бу стадионда кўп ўйинлар ўтказганмиз. Қаршида бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ўйнаяпмиз. Шу боис ўз майдонимизда ўйнаяпмиз дея оламиз. Қашқадарёлик мухлисларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин, Тошкентга келиш борасида. Бироқ бизга ҳеч қандай таъсири йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика