Latest news

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Рўзиқул Бердиев: "Кубокни ютишимиз учун қўшимча мукофот ваъда қилингани йўқ. Пенальтилар сериясига тайёр эдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Кубокни ютишимиз учун қўшимча мукофот ваъда қилингани йўқ. Пенальтилар сериясига тайёр эдик"

"Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (1:2) сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Анчадан бери бундай ажойиб муҳитда футбол ўйнамаган эдик. Ўйин ажойиб бўлди, ҳар икки жамоа кейинги босқичга чиқиш учун курашди. Бугун кўпроқ ҳимояландик, 2-рақамда ўйнадик. Чунки "Навбаҳор" жамоаси ўз уйида кўпроқ ҳужум уюштиришини билардик. Қарши ҳужумда ўйнашни мақсад қилгандик. Ҳар икки голни шундай вазиятлардан, рақибнинг хатосидан кейин урдик. Мезбонлар позицион ҳужумларга урғу бергани билан уларда голли вазиятлар деярли содир бўлмади. Фақат стандарт вазиятни "Навбаҳор" футболчиси ажойиб тарзда бажарганини тан олиш керак. Умуман олганда, ўйин курашларга бой бўлди. Ғалабанинг асосий омили майдонда курашган йигитларимизнинг меҳнатидир.

— Жамоа Суперлигада мавсумни яхши якунланди, кубокда ҳам иштирок давом этмоқда. Жамоа ОЧЛда иштирок этиш учун лицензиялаш билан боғлиқ муаммони ҳал қилмоқдами?

Бу саволга ҳар ўйиндан кейин уюштирилаётган матбуот анжуманларида жавоб беришга мажбур бўляпман. Жамоа қайтадан топширишга ҳаракат қиляпти.

— Кубок ғолиблиги қўлга киритилса, жамоа қандай рағбатлантирилади? Малибу ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатми?

Бу ҳақда кеча ОАВ орқали ўқидингиз. Бундай хабарларга ишонмайман. Ҳозирча кубокни қўлга киритишимиз учун ҳеч қандай қўшимча мукофот ваъда қилингани йўқ.

— Асосий вақтнинг охирида ҳисоб тенглашганидан кейин пенальтилар серияси ҳақида ўйлагандингизми?

Бунга ҳам тайёр эдик. Шунинг учун пенальтини муваффақиятли амалга оширадиган ўйинчиларни чарчаб қолишига қарамай, майдонда ушлаб турдик.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика