Latest news

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Рўзиқул Бердиев: "Клуб раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни тушунмаяпман" News

Рўзиқул Бердиев: "Клуб раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни тушунмаяпман"

"Насаф" жамоаси қатор етакчиларидан айрилишда давом этаётгани туфайли сайтимиз мухбири "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан асл вазиятни билиш мақсадида интервью олди.

Биласиз, "Насаф" ўтган мавсумда тарихда учинчи маротаба чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиқиб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ клуб томонидан нотўғри олиб борилган ишлари натижасида ОФК лицензиялашидан ўтолмаган жамоа йўлланмадан мосуво бўлди. Шунингдек, Суперлиганинг энг ёш жамоаси бўлган "Насаф" ўтган мавсумни ярмидан кўпини қарздорликлар бўлишига қарамасдан муваффақиятли ўтказди. Бунда албатта жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси катта. Лекин ўтган мавсум ажойиб шаклланган жамоадан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов кетишга улгурди. Жамоа тўпурари ва яна бир етакчиси Бобир Абдихолиқов эса шартномасини ҳалигача узайтиргани йўқ ва унинг ҳам кетиш эҳтимоли юқори.

Шу вазиятларни ҳисобга олиб жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга мурожаат қилганимизда "Насаф" устози чинакамига ёрилди.

"Нима ҳам дердим? Жамоа етакчилари кетишда давом этмоқда. Очиғи, клуб раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатни тушунмаяпман. Тушунарсиз бўлмоқда. Ўтган йили ажойиб тарзда шаклланган жамоа яна парчаланмоқда. Ҳозиргача қолган футболчилар билан ҳам келишувлар узайтирилмаган. Мен учун айнан шу жиҳат тушунарсиз бўлмоқда. Кеча Шароф келиб, бу раҳбарият билан ортиқча ишлолмаслиги айтиб, жамоа билан хайрлашиб кетди. Масалан, жамоадан эркин агент сифатида текинга кетаётган футболчилар билан музокара ўтказиб, улар истаётган талабларни қондирилганида, балки ҳозир клуб уларни трансфер қилиш орқали яхшигина пул ишлаб олармиди?

Шароф Муҳитдинов гарчи шартномаси тугаган бўлсада музокаралар ўтказишни 2 ой кутиб чарчади ва охири кетди. Клуб раҳбарияти томонидан ташкилий масалаларда ҳам тушунарсиз ишлар бўлмоқда. Ўтган йилги меҳнатларимиз ҳавога совурилаётгандек. Шахсан мен учун ОЧЛга муносиб бўлиб, халқаро мусобақадан қуруқ қолиш жуда аламли бўлди. Бу кимнинг айби? Жамоанинг йил давомида қилган меҳнатлари чиппакка чиқди. Шундоқ ҳам футболчилар маошсиз ва мукофот пулларисиз шундай натижага эришишди. Якунда ҳам уларни рағбатлантириш бўлмади.

Ўтган йили "Шабаб Ал Аҳли"га трансфер қилинган Азиз Ғаниевнинг пуллари клубнинг "қора куни"га ишлатилиши айтилганди. Биз Азиз Ғаниевнинг трансферидан тушган пуллар жамоага ас қотганини кўрмадик. Ваъдалар қуруқ ваъдалигича қолиб кетди.  Мени тақдирим? Клуб мен билан ҳам шартномани узайтирмаган ва мен жамоага бўлган садоқатим туфайли ҳозирча имкон қадар "Насаф"ни шуғуллантириб, мавсумга тараддуд кўриб турибман. Бироқ бундай мавҳумлик жонга тегди. Қайтадан шакллантирилган жамоа яна парчаланишини кўриш оғриқли. Ўтган йилги жамоага 1-2 тажрибали футболчиларни қўшганимизда бемалол чемпионлик учун курашадиган жамоага айланардик. Ҳозир эса бори ҳам тарқалмоқда. Мен ҳам сеҳргар эмасман. "Насаф" кўп минг сонли мухлисларга эга қадриятлари бор жамоа. "Насаф" доим барқарор ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлиб келган. Бундай ҳолат жамоага асло ярашмайди. Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман", - дея гапириб ўтди Рўзиқул Бердиев.


Яқинда клуб менежери Сергей Кучеренко видео-мурожаат қилиб, клуб атрофидаги гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида, жамоага янги мавсум пул ажратилганини таъкидлаганди. Бироқ, кўринишидан, клуб раҳбарияти футболчилар шартномаси бўйича музокараларни бошламаган ва етакчилар "Насаф"ни тарк этишда давом этмоқда.

Эътиборли тарафи, "Насаф" ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штаби билан ҳам янги мавсум учун шартнома узайтирмаган.

Ўтган йилги таркибдан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Машҳурбек Муҳаммаджонов ва Шароф Муҳитдинов жамоани тарк этди. Марко Станоевич эса гарчи жамоа билан шуғулланиб юрган бўлсада шартнома узайтирилмаган. Шунингдек, жамоа тўпурари ва етакчиси Бобир Абдохолиқов ҳам ҳозирча эркин агент саналади. Клуб раҳбарияти томонидан эса янги мавсум учун селекция ишлари деярли олиб борилмаяпти. Чемпионат бошланишига бир ойдан кам вақт қолган бир пайтда жамоага бирорта янги футболчи олиб келингани йўқ.




Реклама



Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика