Latest news

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  1 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  15 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Рўзиқул Бердиев: “Жиддий тайёргарлигимиз натижа берди” News

Рўзиқул Бердиев: “Жиддий тайёргарлигимиз натижа берди”

Олий лиганинг 19-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” ни қабул қилди. Ўйин 0:3 ҳисобида якунланди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманига қатнашди ва ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Бугун “Сўғдиёна” кўпроқ химояга таянган холда тактика танлади. Жамоамиз гол киритган вазиятдан сўнг рақибларнинг ҳам режаси ўзгарди ва бу бизга қўл келди. “Сўғдиёна” курашувчан жамоа, шунинг учун биз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Натижаси биз учун яхши бўлди.Жамоамиз ҳимоя ва ҳужумда ҳам жамоавий ўйинни намойиш этди.

Тўғри ўйнашга ҳаракат қилдик ва шунинг эвазига “Сўғдиёна”ни мағлуб этишга муваффақ бўлдик. Ўйиндан олдин “Сўғдиёна”ни ўрганиш жараёнида  рақиб жамоа ҳужумчилари кучли ўйин намойиш этишини ва шу сабабдан химоячиларга жуда эҳтиёткор бўлиш лозимлигини ўқтиргандик. Менимча,футболчилар ўз вазифаларини  аъло даражада бажарди.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика