Latest news

09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  0 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  13 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди" News

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-Аввало шуни таъкидламоқчиманки, ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Бунинг учун бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам, жамоамиз ўйинчиларига ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман. Бугун биз хақли ғалабага эришдик.

 Ўйинни яхши бошладик, пенальтигача иккита қўлай вазиятга эга бўлдик. Аммо пенальтидан гол ўтказиб юборганимиз қайсидир маънода режамизга ҳам таъсир ўтказди. Бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди, улар ўз кучларига ишониб ҳаракат қилишди ва ғалабани қўлга киритишди. Кейинги уч ўйинда дастлаб гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонаяпмиз. Бу жамоамизнинг характеридан ва иродасидан дарак беради. Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди. Жамоамизда ҳозир рақобат бор, шунинг учун ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, шу ўйинчига имкон бераяпмиз. Ҳозир жамоамизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ўйинчиларга эгамиз. Навбатдаги ўйинни кубок баҳслари доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказамиз, бугун улар ҳам, биз ҳам ўйин ўтказдик. Кубок баҳси биз учун жуда муҳим. “Бухоро”  жамоасига тайёргарлик бугундан бошланди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика