Latest news

01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  12 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа" News

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда иккинчи рақам бўлиб ўйнадик, аммо шунга қарамай бугун рақибдан кўпроқ вазият ярата олдик. "Сурхон"га тўпни бериб қўйдик. Муҳими ғалаба эришдик. Ҳар бир очко жуда муҳим ва шу сабабли бугун кўпроқ натижа учун ўйнадик.

- Бугунги учрашувда ҳимоявий услубни танладик деб айтиб ўтдингиз. Бундай услубни ўйин давомида танладингизми ёки учрашув стартидан аввал ҳам "Насаф" ҳимоявий футбол намойиш этишни режа қилганмиди? Бундай услуб сизни қанчалик қониқтирмоқда? Рўзиқул Бердиев ўзи ёқтирган футбол фалсафасидан бироз чекингандек туюлмоқда.

- Ўйиндан аввалги режамиз ҳам шу эди дея оламан. "Сурхон" жамоасининг нималарга қодир эканлигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Рақибимиз тўпга эгалик қилишни яхши кўради. Шунинг учун биз кўпроқ иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларимизни излаш қарорига келдик. Йигитларга кескинроқ ўйнаш кераклиги ва рақибга далилроқ босим ўтказиш кераклигини таъкидлагандим. Тезда қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди, аммо баъзи вазиятларда ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнида камчиликлар кузатилди. Ўйин режамиз ҳам шундай эди. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири рақиб бизнинг жарима майдончамиз ичида вазият яратмаслиги эди. Биз бу вазифани уддалай олдик. Ўйин сўнгидаги вазиятдан ташқари, "Сурхон" бошқа вазиятлар ярата олмади.

- Зафармурод Абдираҳматов бугун захирада қолдирилди. Бунга сабаб нима? У жароҳат олдими ёки ротацияга қул урдингизми?

- Бизда муаммолар кўп. 4та ҳимоячимиз жароҳатланган. Икки нафар марказий ҳимоячимиз "лазарет"да бўлгани сабабли Акмал Мозговойни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Бу ҳам ўйинимиз сифатига таъсир қилмоқда. Зафармуроднинг бироз бели оғриди. Кеча жамоавий машғулотларга яна қўшилди. Таваккал қилишни истамадик ва у бугун захирада қолди.

- Жароҳатлар кўплиги ва шу сабабли бир нечта муаммолар борлигини айтиб ўтдингиз. Бундай қийин ҳолатдан жамоангиз намойиш этаётган ўйин ва қайд этилаётган натижалардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

Ёқотишлар жамоага таъсир ўтказиши аниқ. ОКМКга қарши кечга учрашувда барчаси яхши эди. Сабаби Алибек Давронов майдонда эди. Давронов жароҳат олганидан сўнг марказий ҳимоямиз оқсамоқда. Акмал Мозговойнинг ўзининг позицияси бор. Лекин шунга қарамай, Мозговой юклатилган вазифани бажариб бермоқда. Уни мажбуран марказий ҳимояда ўйнатяпмиз.

- "Насаф" жамоаси мавсум аввалида уч нафар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди: Зоран Марушич, Виктор да Сильва ва Бобир Абдиҳолиқовлар "Насаф" ҳар бир учрашувда етарлича вазиятлар яратмоқда, аммо реализация жуда ёмон. Ҳозирги таркибдаги уч нафар ҳужумчидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Масалан ўтган мавсум ҳужумчи танлашда хатога йўл қўйганингизни тан олган эдингиз.

- Мени қониқтирмаётган ҳужумчилар захирада ўтирибди. Зоран Марушичнинг қолган ҳужумчиларга қараганда фойдаси кўпроқ тегмоқда. Шу сабабли у асосий таркибдан жой олмоқда.




Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика