Latest news

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак" News

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Ассалому алайкум барчага. Ажойиб муҳитда ўтди футбол, Наманганда ҳар доим шундай бўлган. Бунақа ўйинлар камдан-кам кузатилади. Ўйиндаги режамиз, ҳимоядаги режамиз амалга ошди. Йигитларга айнан шуни уқтиргандик. Фақат вазиятларни голга айлантира олмадик. Голли вазиятларни инобатга олсак, мезбонлардан яхшироқ вазиятларга эга бўлдик. Тўпни ҳам биз назорат қилдик. "Навбаҳор"нинг юқоридан оширган узатмалари биз учун айни муддао бўлди. Биз яхши ҳимояланишни режалаштиргандик, буни уддаладик. Ҳужумда оқсадик. Бугун ҳар икки жамоа очко йўқотди, деб ҳисоблайман. Ҳеч бир жамоани бу ҳисоб қониқтирмади, деб ҳисоблайман", - деб гап бошлади Бердиев. 

- "Насаф"нинг кўп футболчиларини таниб олиш қийин бўлди. Фақатгина рақамларидан ажратиб олдик, холос. Таркиб ҳақида нима дея оласиз?

- Соғлиғимни ўйлаганларга миннатдорчилик билдираман. Баъзи бир ўйинчиларимиз ўтган мавсум фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Етакчиларимиз жамоани тарк этишди, уларнинг ўрнини ёшлар жамоаларимиз ва қуйи лигаларда ўйнайдиган футболчилар ҳисобига тўлдирдик. Биз мажбурмиз шу йигитларга эътибор қаратишга. Чунки клубимиз сиёсати, маблағ томонидан имконияти ҳам шуни тақозо этади. Мабодо, ўринбосарлар таркибимиздан асосий жамоада ўйнайдиган футболчиларни кўриб қолсангиз ажабланманг. Формадаги рақамнинг рангини ўзгартириш бўйича таклифингизни албатта қабул қиламиз. Аслида журналистлар, мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатларидан билиши керак

- Ойбек Бозоровга майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетиши кўп эътирозли фикрларга сабаб бўлди...
- Ойбек Бозоров ўрнига тушаётган футболчига омад тилаб чиқиб кетса, бу шеригига ҳам мадад бўларди. Шунинг учун унинг майдоннинг бу тарафидан чиқишини сўрагандим. Лекин ҳакам вақт чўзилмаслиги учун унинг майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетишини талаб қилди.

- Бугун умумий олганда жамоаингизнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Жамоамиз рақибга қараганда мазмунлироқ ўйнади. Тўғри, "Навбаҳор" узун паслар эвазига олдинга ўтди. Лекин умумий олганда, тенг ўйин бўлди, биз позицион ҳужум уюштириш ва хавфли вазиятлар яратишда фаолроқ бўлдик.

- Жамоанинг захираси тор. Дейлик Дилшод Саитовнинг қачон сафга қайтиши мумкин?
- Дилшод Саитов умумий гуруҳга қўшилди. Уни аста-секин сафга қайтишини таъминлаймиз. Унгача ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Бир хил таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак. Захирамиз торлиги ҳам панд бермоқда. Барчани яқинлашаётган байрам билан табриклайман. 


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика