Latest news

17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  15 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- ОФК кубоги доирасида марказлашган ўйинлардаги муваффақиятларимиз билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада бир оз танаффус юзага келди. Танаффус барибир ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Бугунги ўйинда "Андижон" жамоси турнир жадвалида пастда бўлгани туфайли натижа учун ўйнашини билардик. Кўриб турганингиздек, рақиб қарши ҳужумга урғу қаратган холда 5-4-1 схемасини танлади. Шу сабаб биз ҳам олдинги чизиқда вазиятлар яратишга қийналдик. Қизил карточка олдимиздаги вазифани бир оз қийинлаштирди. Лекин йигитлар вазиятга тўғри баҳо берган холда иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилишди.

- Қизил карточкали вазиятда кимни айблаган бўлардингиз?


- Ҳужум ташкил этаётганимизда тўпни йўқотдик. Шундан сўнг рақиб хавфли ҳужум ташкил этди. Ҳимоячиларимиз ҳам ўйиндан ташқари холатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Бу вазиятда Умид Эргашевнинг қўл билан ўйнашини хато деб айтмаган бўлардим, чунки тўп ундан ҳам ўтса гол бўлиши мумкин эди.

- Жамоа 3 та фронтда курашмоқда. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режада борми?


- Албатта, биз буни жудаям истаяпмиз. Бир таркиб билан 3 та мусобақада муваффақият қозониш жуда қийин. Ҳозирда таркибимизга янги футболчиларни қўшиб олиш учун изланишдамиз. Қайсидир футболчини оладиган бўлсак, олдимиздаги вазифаларни еча оладиган даражаси бўлиши керак. Тажрибали, кучли легионер олишимиз керак, шунингдек қанотда фаоллик намойиш этадиган футболчи ҳам бизга ҳозир жуда зарур.

- “Машъал"дан келган легионер футболчи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақида нималарни айта оласиз?


- Бу футболчининг бизга маъқул келадиган жиҳатлари бор, тўп билан жуда яхши ҳаракат қилар экан. Шу билан бир навбатда камчиликлари ҳам йўқ эмас. У футболчининг трансфер ҳуқуқи айни дамда "Машъал" жамоасига тегишли. Клубимиз раҳбарияти бу борада келишувга эришса балки уни жамоамизда кўрармиз.

- Терма жамоага турли мураббийлар номзоди кўриб чиқилмрқда. Сизга бу борада жиддий таклиф тушса жамоадан кетармидингиз?


- Ҳозир "Насаф"даман, олдимизда жиддий вазифалар турибди. Ҳозир фақат зиммамдаги вазифалар ҳақида ўйлашим керак, бу бугунги ўйиндан чиқиб кетиб гапириш керак бўлган савол.

- Ҳусайин Норчаев олдинги чизиқда ёлғизланиб қолаётгандек...


- Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар захирамиздан ҳужумчи чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин ҳозирги кунда захира вариантлармиз кўп эмас.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика