Latest news

16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  0 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  17 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Насаф" – "Металлург" (1:2) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мағлубиятга учрадик. Жамоа жисмонан ва руҳан тайёр бўлмаса, ҳеч нарса ўхшамайди. Бизда нечанчи ўйиндирки шундай ҳолат кузатилмоқда. Бугунги ўйинда ҳисобда олдинда бора туриб ҳам уни ушлаб қололмадик. Биз рақиб дарвозаси олдида хавф яратолмадик. Шу сабабли мағлубият қабул қилиб олдик", – деди Бердиев. 

- Жамоа чемпион бўлган бўлса, йигитларда қандай тушкунлик бўлиши мумкин? Болалар ўртасида қандайдир келишмовчилик борми?

- Йўқ, келишмовчилик йўқ. Ҳаммасини назорат қиляпмиз, фақат йигитларда олдингидек иштиёқ кўзга ташланмади. Бу натижага таъсир қилди. Ҳозир футболчиларни муҳокама қилиб, уларни айбдор сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Уларга мавсум учун раҳмат. Лекин барчаси учун мураббий жавобгар. Айни пайтда оғир даврни бошдан кечиряпмиз. Бу мураббийлар учун қаттиқ зарба бўлмоқда. Футболчилар майдонда хато қиляпти, йўқ жойдан голлар ўтказяпти. Мен бунга урғу бериб, уларнинг хатоларини муҳокама қилиб ўтирмоқчи эмасман.

- Бир вақтлар Қашқадарё вилоятининг 3 жамоаси Суперлигада қатнашарди. Яна ушбу воқеликка яқинмиз. 4 декабрь куни "Шўртан" – "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтади. Шу учрашув ва "Машъал"нинг Суперлигага чиққани ҳақида фикр билдирсангиз...

- Бу, албатта, Қашқадарё вилояти учун ёқимли. "Шўртан" ўтиш баҳсида "Олимпик" билан, "Қўқон-1912" "Металлург" билан беллашади. Барча жамоаларимизҳга омад тилаймиз. Бу вилоятимизда футболга берилаётган эътибордан далолат. Ўйлайманки, "Машъал" Суперлигада ўйнаш тажрибасига эга. Жамоа таркибни кучайтириб, ўзига яраша яхши ўринларда боради деб ўйлайман. 

- "Насаф"нинг кейинги мавсумдаги мақсадлари ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир бу нарса ҳақида аниқ фикр билдиролмайман. Буни кўпроқ клубдан сўраш керак. Ҳозирча мураббий сифатида бир нарса деёлмайман.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика