Latest news

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! 90 дақиқа балки ундан ҳам кўпроқдир эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик. 

- Баҳс аввлида Алиқулов ва Мозговой тўқнашиб кетганда қанчалик хавотирландингиз? 

- Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнашади. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби "Пахтакор" иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бугунги баҳсда жуда зарур эди. Шукурки ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчимиз тўлиқ ўйнади. 

- Матеус Лима Круз жамоага келганида кўп танқидларга сабаб бўлганди. Бугун эса анча фаол бўлди, унинг ўйинидан қанчалик қониқдиз? 

- Албатта бугун жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри Лима Круз бошида келганида жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Бугун унинг ва барча футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. Бугун улар майдонда катта кўламдаги ишни бажаришди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик. 

- "Пахтакор" сафидаги энг хавфли футболчи бу - Черан. Бугун унга деярли имкон берилмади. Ўйиндан олдин унга персонал тарзда ўйнаш топшириғи бормиди? 

- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолишди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши "ёпишди". 

- Жамоа босимга тайёрми? Энди мухлислар чемпионликни талаб қилишади. 

- Босимга йигитларимиз кўникиб боришмоқда. Руҳан ҳам ўсиб боришмоқда. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бугун, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитларимиз бу ўйинларда босимга бардош беришди.

- Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Ўша пайтга келиб иккаласидан бирини танлашга тўғри келиб қолмайдими?

- Албатта олдимизда ўйинлар бор, кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика