Latest news

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  8 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  10 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  7 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  11 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Рўзиқул Бердиев: "Ҳавотирли бўлса-да, зўр ўйин бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳавотирли бўлса-да, зўр ўйин бўлди"

ОФК Кубоги доирасида "Аҳал"га қарши баҳсдан кейин "Насаф" бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиннинг оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Учрашувни яхши бошлагандик. Иккита гол ургандан кейин ўйнашдан тўхтадик. Агарда ҳар қандай жамоага имкон берадиган бўлсак, улар ўйнашни бошлайди. Асосийси - ғалабага эришдик ва навбатдаги босқичга чиқдик. Ҳа, ўйинимизда камчиликлар бор. Балки, натижадан қониққандурмиз. Аммо ўйин бобида бундай дея олмайман.

Марко Станоевич: - Биринчи бўлимдан кейин бироз бўшашдик. Рақиблар ҳам яхши, чиройли комбинацион ўйин кўрсата олишини намойиш қилди. Улар ҳисобни тенглаштиришди ҳам. Бироқ йигитлар таслим бўлмади ва ўз мақсадимизда етдик. Бу ҳам бизга дарс бўлди. Энди ғалабани эрта нишонламай, сўнгги дақиқаларгача курашиб, рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйин кўрсатиш керак бўлади. 

Рўзиқул Бердиев: - Ўйиндан олдинги кўрсатмаларда Норчаевга бу ҳақида айтгандик. Марко АГМКга қарши ўйинда ура олмагани учун унга бироз дам бердик. Норчаев ҳам яхши ҳаракат қилди ва пенальтини амалга оширди.

Машғулотларда кўп пенальти тепишамиз. Унда ҳам у яхши ҳаракат қиларди.

Марко Станоевич: - Ким пенальтини яхши тепади? Мураббийимиз!

Рўзиқул Бердиев: - Машғулотларда барча билан пенальти тепиш борасида мусобақалашамиз. Мен барчани ютаман.

Баҳром жамоага энди келиб қўшилди. Жамоадан кетганига 5 йил бўлиб қолди шекилли. Албатта, 30 ёшдан ошгандан кейин футболчининг жисмоний ҳолати сиз ўйлаганчалик бўлмайди. Буни машғулотлар ва ўйинлар орқали яхши даражага чиқариб олиш мумкин. Бугун нафақат Баҳромда, балки, Шерзод Насруллаевда ҳам ҳолат яхши эмаслиги билинди. Унинг ўзи олдимга келиб, чарчаганини айтди. Бу бўлиб турадиган ҳолат. Улар машғулотда кўпроқ ҳаракат қилиб, ўйинларда қатнашиб туриши керак.

Рақиб мураббийи схема ёки ўзгаришлар орқали ўйинни ўзгартирганини кўрмадим. Фақат 3:2дан кейин у 4-3-3 схемасига ўтди. Бунга ҳам ўзимиз сабабчимиз. Рақибнинг яхши ўйин кўрсатишига бизнинг ўйинни ташлаб юборганимиз сабаб бўлди. Бу каби рақиблар қандай ўйин кўрсатишни яхши билади. Кеча айтганимдек, ўйин қизиқ бўлди. Аммо айтишим керакки, ҳавотирли бўлса-да, баҳс яхши ўтди.

Умид қиламизки, Калудеровичдан кўп нарсаларни талаб қилмаймиз. Фақатгина у керакли пайтда гол уриб турса бўлгани. Бироқ у жамоанинг ўйинига кўпроқ ҳиссасини қўшиши, прессингда ишлаши керак. Буни тушунтиряпмиз, балки, бунга ёшнинг ҳам таъсири бордир. Бошкович даври эса бошқача бўлган. 10 йил олдин ва ҳозирги пайтнинг фарқи осмон ва ерчалик. Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун жамоавийликни яхшилашимиз керак. Бир футболчига ишониб қолиш яхши бўлмайди.

Бир нарсага аниқ амин бўлдимки, бизнинг футболимиз даражаси қўшниларимизникига қараганда анчагина яхши. Ўтган йиллари "Истиқлол"нинг даражаси ошиб кетгани ҳақида кўп гапиришди. Йўқ, ундай эмас. Ўз кўзим билан кўрдим. Барибир бизнинг футбол Ўрта Осиёда энг яхшиси.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика