Latest news

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  225 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  10 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди News

Рўзиқул Бердиев ҳақ бўлиб чиқди

Гап шундаки, Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев жамоанинг янги ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевнинг голсиз сериясига берган изоҳини эслаймиз.

Ўшанда Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин нега Ҳумонюн Муртозаевнинг янги жамоасидаги дебют голи чўзилиб кетди, деган саволга қуйидагича жавоб берганди:

"Ҳумоюн мавсумолди йиғин доирасидаги назорат ўйинларида ўзини яхши кўрсатди. Кўп голлар киритди. Унинг голсиз серияси чўзилгани шунчаки вақт масаласи. Шунингдек, Муртазоев ўтган йилни Про-лигада ўтказди ва "Машъал" ҳамда "Насаф" ўртасидаги фарқ ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Яъни, бундай юқори босимда ўйнагандан кейин бунга мослашиш ва кўникиш учун вақт талаб этилади. Ўйлайманки, Муртазоев дастлабки голни уриб олгач ўзига бўлган ишончи ортади. Муҳими, ўша биринчи голни уриб олиш лозим. Дебют голдан кейин Ҳумоюн Муртазоев очилиб кетади", - дея ўз фикрларини билдирганди "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев.

Қайд этиш керакки, шундан сўнг Ҳумоюн Муртазоев "Андижон" дарвозасига ўзининг илк голини киритди ва кеча АГМК дарвозасига иккита гол уриб, янги жамоасидаги дастлабки дублини нишонлади. Рўзиқул Бердиев ишонтиргандек, Ҳумоюн Муртазоев "Насаф" сафидаги илк голини ургач футбол тилида айтганда, "очилиб кетди".


"Машъал"дан "Насаф"га ўтган ҳужумчи охирги иккита учрашувда 3та гол киритишни уддалади. Бу билан ҳужумчи жамоанинг янги мавсумдаги тўпурари бўлиб турган ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитовга етиб олди. Саитов ҳисобида ҳам 3та гол мавжуд. Кучли зарба соҳиби бўлган Саитов "Динамо", "Сўғдиёна" ва АГМК дарвозасини узоқдан йўллаётган кучли зарбалари орқали аниқ нишонга олган.


Шунингдек, жароҳатини даволаб ўзоқ танаффусдан сўнг яшил майдонга қайтган Азиз Ғаниев АГМКга қарши баҳсда жамоаси голларининг иккитасида ассистентлик қилди ва голли узатмалар сонини иккита етказиб, бу борада пешқадамлар сафига қўшилиб олди.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика