Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  154 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Гол уришда қийналдик"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугун қийналиб тўртта гол урдик, лекин уларга осонгина иккита гол совға қилдик, -дея гап бошлади "Насаф" устози.

- Гол уришимиз учун анча қийналдик. Сабаби меҳмонлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди. Ўйинга келадиган бўлсак, рақибимизни жуда яхши ўрганган эдик. Биласизлар муборакликлар сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлишмаган эди. Кўпроқ ҳимояда ўйнаб, тезкор қарши ҳужум уюштиришади. Иккита голдан кейин ўйинмизда бироз пасайиш кузатилда ва натижада ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқишга мажбур бўлдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Бу жуда муҳим эди. Чунки аваалги турларда Пахтакор ва Қизилқумга қарши ўйинларда очко йўқотган эдик.

- Бугун Муҳаммадиев майдонга туширилмади. Қолаверса, Шомуродов ҳам захирада қолдирилди. Баҳриддинов ва Алланиязов деярли майдонга туширилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Шуҳрат ўйиндан олдинги машғулотларда кичик жароҳат олгани боис бугун майдонга туширмадик. Кейинги ўйинларда у тайёр бўлади. Алланиязовга имконият кўп бераяпмиз. Леккин гол уриш, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпти. Баҳриддиновга келадиган бўлсак, биз мавсум бошланишига кам вақт қолганди уни таркибимизга жалб этганмиз. Шу боис жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори эмас. Шомуродовга бу йилги мавсумда керакли ўйинларда керакли голларни урди. Тошкентда "Локомотив", Қаршида "Бунёдкор" дарвозасини ишғол этди. Кутилмаганда кўричак бўлиб, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Шу сабабли бугун Таран ва Тўраевни асосий таркибда майдонга туширдим. Тажрибали ўйинчиларимизни ҳали ёрдами бизга тегади деб ўйлайман.

- Охирги пайтларда асосий дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов хатоларга йўл қўймоқда...

- Саволингизни тушундим. Бу мени ҳам ўйлантираётган масала. Балки, Суюнов мен терма жамоада ўйнаяпман деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин ихтиёримизда дарвозабонлар етарли. Уларга имконият беришга тайёрман. Бизга меҳнат қиладиган, ишончни оқлайдиган, ўсишда тўхтамайдиган футболчилар керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика