Latest news

19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:29Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор": Пажишек, Кати, Фернандес асосий таркибда, Турдимуродов, Рўзиев ва Илич захирада  6 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  37 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  7 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  1 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  12 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба қозонишимиз шарт эди"

ОЧЛ 1-тури доирасида "Ал Садд"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин қизиқарли воқеликларга бой бўлди. Голлар, қизил карточкалар. Ўйиннинг боришига қарайдиган бўлсангиз, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Жуда очиқ ўйин бўлди. Бир вазият орқали бирор жамоа ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди.

- "Насаф" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Қийин ўйин бўлишини билардик, шу сабабли бир очкога ҳам рози бўлардик. Аммо рақиб аввалига бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ғалабани ўйладик. Кейинчалик улар яна бир киши кам бўлиб қолди. Менимча икки очко йўқотдик.

- Мантиқан олиб қараганда рақибдан икки киши кўп бўлиб ўйнаган тақдирда исталган жамоа рақибини ўз жарима майдончаси ичига қамаб, саноқсиз зарбалар бериши керак. Аммо 30 дақиқа ичида иккитагина зарба кам эмасми?

- Албатта, бу бизнинг камчилигимиз. Охирги пайтларда ё сўнгги пасни берадиган ёки сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти. Рақиблар камчилик бўлиб қолганидан кейин бутун таркиб билан ҳимояга ётиб олишди. Шу сабабли зарба беришга қийналдик. Ёддан чиқарманг, бу "Ал Садд" жамоаси. Улар хатто камчилик бўлиб ҳам дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай бундай рақиблар билан эхтиёт бўлиб ўйнаш керак.

Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика