Latest news

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  14 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин" News

Рўзиқул Бердиев: "Гадоев истаса бошқа жамоага кетаверсин"

"Насаф" - "Пахтакор" (0:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Бугун бизлар ғалаба учун курашдик. Футболчиларимиз курашишди, интилишди. Бу учун уларга раҳмат айтаман. Ўйин битта голга қадар давом этди. Улар гол киритгач учрашув тақдири ҳал этилди.

Артур Геворкяннинг ёмон ўйнагани сабаб унда кичик жароҳат бор эди. "Динамо"га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шунга қарамай Геворкян бугун ўйнади ва жонбозлик кўрсатди. Геворкянга жасорати учун ҳам тасанно дейиш мумкин. Артур жамоамизнинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборганди. Фақатгина кеча ўйин олдидан жамоамиз билан бир гуруҳда шуғулланганди.

Шунингдек, асосий дарвозабонимиз Элдор Суюнов ҳам жароҳати боис жамоамизга кўмаклаша олмади. Бу нарса ҳам мағлубиятга ўз таъсирини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Гадоев? Биз сўнгги ўйинларда кўп маротаба Гадоевни алмаштирдик. Сабаби унинг ўйинидан қониқмаяпмиз. Агарда бирор мухлис унинг ўйинини мақтаса, демак у футболни яхши тушунмас экан. Балки уни бизга эътирози бордир, билмадим. Агарда Гадоевни жамоамизда нимадир қониқтирмаётган бўлса, биз бемалол унинг ўрнига бошқа футболчи излашимиз мумкин. Шоҳруҳ Гадоевнинг бошқа қарори бўлса биз унга қаршилик кўрсатмаймиз", - деди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика