Latest news

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  0 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболда 2:0 жуда хавфли ҳисоб"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг шунақа оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлимдаги хотиржамлик ва ишонч иккинчи бўлимда сусайиб қолди. "Қизилқум" жамоаси бизга жуда яхши қаршилик кўрсатди, гол кирита олди. Шундай бўлса ҳам йигитларга рахмат айтаман, улар майдонда охиригача курашишди. Вазиятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бундан ҳам яхшироқ тус олиши мумкин эди.


- Да Сильвани алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Биз янги футболчиларни майдонга ташлаб ўйинни кучайтирмоқчи эдик. Имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик.

- Бобир Абдихолиқов Беларусь ва Қозоғистон чемпионатларида яхши ўйин кўрсатганди. "Насаф" эса йўқолиб қолаётгандек...

- Бобир Абдихолиқовда руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Бундан чиқиб кетиши учун биринчи голини уриб олиши керак. Биз унга бу борада ёрдам берамиз. Абдихолиқов бундай вазиятлардан чиқиб кета оладиган иқтидорга эга.

- "Қизилқум"нинг иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириб юбора олганига сабаб нима деб ҳисоблайсиз?

- Биринчидан биз ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. Ўтган мавсумда жамоалар бизга қарши чуқур ҳимоя билан чиқишарди. Биз мана шундай эҳтимолни ҳисобга олган ҳолда рақибга ҳам имконият бераяпмиз. Тезкор футболчиларимиз бор, ўйиннинг боришига қараб қарши ҳужум услубига ҳам ўтаяпмиз.

Иккинчидан, 2:0 жуда хавфли ҳисоб. Гол ўтказиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонига ўтиб кетади. Шу каби факторлар иккинчи бўлимдаги ўйинимизга таъсир кўрсатди.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика