Latest news

19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  1 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  1 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  12 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  8 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Ўйин ҳақиқий кубок баҳси бўлди. Натижа учун иккала жамоа курашди. Биламиз Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа доим охиригача курашади.

Бугун иккала жамоа ҳам стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билардик. Эътибор қилсангиз тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Баҳс қайсидир жамоа устунлигида ўтди деб бўлмайди, биз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун бирдек ҳаракат қилди.

Биринчи таймдаги ўйинимиздан жуда ҳам норози бўлдим. Буни танаффус вақтида ҳам айтдим. Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бироқ курашмасак яхши натижа бўлмаслигини уқтирдим.

Иккинчи таймдаги баъзи ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Буни гол уриб амалда исботладик. Норхоновнинг юқорида жуда яхши ҳаракат қилишини футболчиларга ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

Жамоамизда уч нафар дарвозабон бор. Неъматов ва Эргашев турли терма жамоаларда ўйинлар ўтказишган. Азамат Сойибов уларга нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга эди. Шу боис бугун Азаматга имконият бердик.

Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Насаф" тенг имкониятга эга. Балки учала клуб ҳам кейинги босқичга чиқар, энг яхши иккита учинчи ўрин ҳам чиқадику.

Ўйин пайтида иккала жамоа аъзолари бир бирларига кескин ўйнашди, аммо баҳсдан сўнг буни унутишди.

Ҳакамларга бугун эътибор ҳам қилмадим (кулади)," - дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика