Latest news

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Ўйин ҳақиқий кубок баҳси бўлди. Натижа учун иккала жамоа курашди. Биламиз Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа доим охиригача курашади.

Бугун иккала жамоа ҳам стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билардик. Эътибор қилсангиз тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Баҳс қайсидир жамоа устунлигида ўтди деб бўлмайди, биз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун бирдек ҳаракат қилди.

Биринчи таймдаги ўйинимиздан жуда ҳам норози бўлдим. Буни танаффус вақтида ҳам айтдим. Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бироқ курашмасак яхши натижа бўлмаслигини уқтирдим.

Иккинчи таймдаги баъзи ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Буни гол уриб амалда исботладик. Норхоновнинг юқорида жуда яхши ҳаракат қилишини футболчиларга ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

Жамоамизда уч нафар дарвозабон бор. Неъматов ва Эргашев турли терма жамоаларда ўйинлар ўтказишган. Азамат Сойибов уларга нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга эди. Шу боис бугун Азаматга имконият бердик.

Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Насаф" тенг имкониятга эга. Балки учала клуб ҳам кейинги босқичга чиқар, энг яхши иккита учинчи ўрин ҳам чиқадику.

Ўйин пайтида иккала жамоа аъзолари бир бирларига кескин ўйнашди, аммо баҳсдан сўнг буни унутишди.

Ҳакамларга бугун эътибор ҳам қилмадим (кулади)," - дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика