Latest news

12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  13 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

Осиё Чемпионлар Лигаси "D" гуруҳи 6-тур "Насаф" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисми бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда футболчи иштирок этишди.

"Эртанги ўйин ҳал қилувчи баҳс. Ғалаба бизларни кейинги босқичга олиб чиқади. Бу учрашувга тайёрмиз. Биз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳдаги кейинги ўйин натижаси биз учун муҳим эмас. Биз фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз", - дея гап бошлади "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

"Ал Аҳли" жамоасини нега ҳали ҳам Қаршига етиб келмагани сабабини аниқ билмаймиз. Клуб чартер рейс орқали 4-5 соат ичида етиб келади. Бу катта ташвиш туғдирмайди деб ўйлайман. Биз уларни имкон қадар яхши ўргандик. Саудиядаги ўйинни ҳам чуқур таҳлил қилдик ва тегишли хулосаларни чиқардик. Бу баҳсда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз" - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жароҳати? Ҳозирда футболчи ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис биз Шерзод Аъзамовни ўнг қанотда ўйнатишга мажбур бўлмоқдамиз. Эртага Муҳаммадиев захирада қолиши ҳам мумкин. Мақсуд Каримов қайси позицияда ўйнайди? У аслида марказий ҳимоячи. Лекин баъзида уни таянч зонасида ҳам ўйнатиб турамиз. Ҳозир шуни айтишим мумкинки, эртага Мақсуд Каримов майдонга тушади. Қолганини эртага биламиз. Ҳужум чизиғидаги муаммолар ҳақида сўнгги пайтларда бот-бот гапиришмоқда. Бу борада ўз имкониятларимиз доирасида иш олиб бормоқдамиз. Ҳужумчилар муаммоси бу бутун ўзбек футболидаги энг оғриқли нуқта ҳисобланади ", - дейди Рўзиқул Бердиев.



Мақсуд Каримов: "Эртага бутун ўзбек ҳалқи учун катта байрам. Осиё чемпионлар лигасида қатнашиб шуни билдикки, бу жуда юқори савиядаги мусобақа. Эртанги беллашувда биз ғалаба қозониб бутун ўзбек халқини хурсанд этмоқчимиз".


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика