Latest news

11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  5 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  3 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11

Рўзиқул Бердиев: "Энг яхши мураббий номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим" News

Рўзиқул Бердиев: "Энг яхши мураббий номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим"

Куни кеча ЎФФнинг йил якунларига бағишлаб ўтказилган маросимда "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2013 йил Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди.
Шу муносабат билан Бердиевни суҳбатга тортдик.

- Аввало бу каби тақдирлаш маросимларида биринчи бор иштирок этишим эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Очиғи йилнинг Энг яхши мураббийи номинациясида биринчи бўлишимни кутмагандим. Чунки ўзингизга яхши маълумки, юртимизда бундай совринларга муносиб бўлган маҳоратли мураббийлар бор. Залда менинг исм-шарифимни айтишганида оз миқдорда  ҳаяжонланиш ҳам бўлди.

- Албатта бу борада менга овоз берган барча ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек футболимиз раҳбарларига ҳам ташаккур деб қоламан.

- Биласизми ушбу ютуқ нафақат меники, балки бутун "Насаф" жамоаси аъзолариники ҳамдир. Сабаби бунга клубимиз аъзоларининг  ҳам меҳнатлари орқали эришганман. Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун ҳам "Насаф" аъзоларининг  ҳиссаси бор деб биламан.

- Ўзимга билдирилган ишончи келгуси мавсумларда ҳам оқлашга ҳаракат қиламан.

 Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика