Latest news

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғаришни режалаштиргандик" News

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғаришни режалаштиргандик"

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Аввало мухлисларимизни ғалабага тенг дуранг билан табриклайман, -  дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич.

Ўйинга келадиган бўлсак, ўзинглар кўрдинглар шамол бўлгани учрашувга ўз таъсирини ўтказди. Бугун асосий мақсадимиз гарчи дуранг бўлса ҳам сафарда очко жамғариш эди. Бу йил жамоамиз учун оғир мавсум бўлди. Мавсум аввалида кичик бўлсада олдимизга қўйилган мақсадимиз бор эди. Йигитлар совринли ўринлар учун курашди. Лекин олдимизда яна битта ўйин бор. Насиб қилса сўнгги учрашувда ҳам мухлисларимизга яхши кайфият улашмоқчимиз.  

- Келаси йил Насафнинг ОЧЛ саралашида иштирок этадиган бўлди. Ҳозирдан ушбу саралаш баҳсларига ҳомаки режалар тузилганми? Таркиб қандай бўлади?
- Бу расман аниқми ёки йўқ тўғриси билмайман. Агарда шундай бўлса, албатта таркибни кучайтиришимиз керак. Ўзим ҳам буни истардим. Чунки илгари бу йирик турнирда иштирок этиб, савияли ўйинчилар жоизлигини билгандик. Буни мавсум якунига етганидан сўнг аниқлаймиз.

- Одил Ҳамробеков келаси йил деярли 5 ой терма жамоа лагерида бўлади...
- Албатта биламиз Ҳамробеков ёш. Шу билан бирга истеъдодли футболчи. Бугун уни бошланғич таркибга киритганимизнинг боиси Эркин Бойдуллаевда кичик жарохат бор эди. Одилга бундан олдин ҳам асосий таркибдан имконият бериб келганмиз. Бундан кейин ҳам шу тарзда давом этамиз. Билсанглар осиё чемпионатида ҳам илк учрашувда жароҳат олганди. Бизда фақат Ҳамробеков эмас, бошқа иқтидорли ўйинчилар кўп. Уларга ишонч билдириб, имконият беришда давом этамиз.

- Мавсум якунига етганидан сўнг жамоангизнинг етакчи ўйинчилари ўзга клубларга ўтиб кетиши ҳақида...
-Футболда бу табиий хол. Мана кўряпсизлар ўйинчиларимиз имкон қадар ўзларини ижобий томонларини кўрсатиб бормоқда. Шуни айтишим мумкинки, биз ўзимиз жамоада кўришни истаган ўйинчиларни қандай қилиб бўлмасин олиб қолишга уринамиз.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика