Latest news

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  4 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Рўзиқул Бердиев: "Давралар оралиғида янгиликлар бўлади" News

Рўзиқул Бердиев: "Давралар оралиғида янгиликлар бўлади"

Олий лиганинг 14-тури марказий учрашуви "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


- Учрашув кескин курашлар, тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимдаги яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи таймда эса биринчи голда ҳимоячиларимиз диққатни йўқотишди. Умумий ўйинни оладиган бўлсак, бир қатор вазиятлар ярата олдик. Аммо ушбу вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти бизга панд бермоқда. Камчиликларимиз устида иш олиб борамиз.

Биз ҳимоядаги бу каби хатоларимизни такрорламаслигимиз керак.

"Пахтакор"нинг стандарт вазиятлари хавфли бўлишини билардик ва буни футболчиларга таъкидлагандик. Аммо бугун биринчи голни айнан стандарт вазиятидан кейин ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса Каримовнинг индивидуаль маҳорати эвазига киритилди.

Иккинчи даврада жамоа таркибини кучайтиришимиз керак. Бусиз иложи йўқ. Чунки жамоадаги ёшлар барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Биз раҳбариятга ушбу масалани кўтарамиз. Ҳужум чизиғимизни кучайтиришимиз зарур. Красични жамоага қайтариш истаги бор. Давралар оралиғида янгиликлар бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика