Рўзиқул Бердиев: "Чиройли ғалабани қўлга киритдик"
25 sep 2015 21:40
News
Рўзиқул Бердиев: "Чиройли ғалабани қўлга киритдик"
"Ўтган байрамлар билан барчани табриклайман. Мухлисларимизни эса ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйин тўлиқ бизнинг ташаббусимиз остида ўтди. Футболчилар катта ишонч билан ўйнади ва ҳақли ғалабага эришдик. Натижа ўйинга мос бўлди. "Локомотив" билан ўйиндан кейин йигитларда бироз руҳий тушкунлик бор эди ва биз бу борада футболчиларни тайёрлашга ҳаракат қилгандик. Бугун йигитлар катта иштиёқ билан ўйнашди ва чиройли ғалабани қўлга киритишди. Шоҳруҳ Гадоев бугун чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнади. Чунки Фарруҳ Сайфиевнинг дисквалификацияси борлиги сабаб биз Гадоевдан ҳимоячи сифатида фойдаланишга мажбур бўлдик. Шоҳруҳ Гадоев ўзи учун ноқулай позицияда ёмон ҳаракат қилмади ва асосийси ўйинимизни бузиб қўймади. Унинг ҳаракатларидан қониқдим. Бу ғалабани унутган ҳолда, биз ҳозирдан кейинги "Металлург"га қарши баҳсга тайёргарликни бошладик", - деди Рўзиқул Бердиев.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments