Latest news

15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  2 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта" News

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионлик голи? Бундай дейишга эрта"

Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги рақибимиз ҳар томонлама кучли ва тажрибали жамоа эди. Қолаверса, уларнинг майдонида ўйнадик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишди ва бу бизга етарлича қийинчилик туғдирди. Жуда муҳим учрашув эди ва йигитлар шунга мос ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, дарвозабонимиз бартараф этишга эришди. Агар бу вазият гол билан якунланганида биз учун янада қийин бўларди. Иккинчи бўлимда катта куч билан ҳужумга ўтдик. Юқорида айтдим, бизга ғалаба зарур эди. Муҳим 3 очкони кучли рақиб майдонида қўлга киритдик.

- Легионер футболчи Лима Круз бугун чемпионлик голини киритди деб ҳисоблайсизми?

- Кўраётган бўлсангизлар, Лима охирги ўйинларда жуда яхши ҳаракат қилаяпти. Балки кам гол ураётгандир, аммо рақибларга босим қилаяпти, курашларда фаол ва жамоамизга катта фойдаси тегаяпти. Чемпионлик голи ҳақида ҳозир олдинда ўйинлар бор, лекин у бугун жамоамиз учун ўта муҳим голни киритди.

- Бугун Ғолиб Ғайбуллаев олдинга чиқиб ўйнади. У айнан Умар Эшмуродовнинг ўрнида ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима?

- Алибек Давронов йўқлиги туфайли биз Ғолиб Ғайбуллаевни ўша чизиқда ўйнатдик. Кўпроқ олдинга чиқишининг сабаби вазият шуни тақозо қилди.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика