Latest news

08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  1 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  129 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  21 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади" News

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашувни кўрдинглар, рақиб чуқур ҳимояланди. Вазиятлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, бироқ ҳимояда яхши турди. Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида айтиб ўтиб кетиш керак. Бугун улар биздан очко тортиб олишни уддалашди, режаларини буза олмадик.


- Шароф Муҳитдиновда вазиятлар бўлди, бироқ унинг зарбалари ноаниқ чиқди. Ўйин давомида бошқа футболчиларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Бу нима билан боғлиқ?


- Барча зарбаларимиз ҳам ноаниқ кетди деб айта олмайман. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик, дарвоза томон аниқ зарбалар ҳам йўлладик. Бироқ рақиб ҳимояда яхши турди, дарвозабон қутқарган вазиятлар ҳам бўлди.


- Бразилиялик легионер Да Сильва кўп ўйинларда захирада қолаяпти. Унинг трансфери омадсиз чиқдими?


- Захирада фақат у эмас, бошқалар ҳам бор. Бир футболчига боғлаш керакмас. Натижаларимиз ёмон бўлганида трансфер омадсиз баҳоланса бўлади. Биз ҳар доим ўйинга 100 фоиз тайёр бўлган футболчини асосий таркибга киритамиз. Да Сильва бизнинг чемпионатга мослашиши учун вақт керак.


- ОКМК билан ўйинда 4 талаб гол урган "Насаф" бугун негадир гол ура олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?


- Олмалиқ билан ўйинда очиқ футбол эди. Бугун кўрдингиз, рақиб чуқур ҳимояланди. Қизил карточкадан сўнг 8-1 тактик схемасида ўйнашди. Бундай жамоага гол уриш жуда қийин.



Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика