Latest news

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  2 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  30 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  63 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  11 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  17 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда"

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Олимпик" — "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун очиқ ўйин гувоҳига айландик. “Олимпик” йўқотишларга қарамасдан яхши ўйин намойиш этди. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатгани учун кўп ҳужум содир этилди. Биз ўз вазиятларимиздан унумли фойдаландик ва ғалаба қозондик.

- Ҳисоб 2:1 кўринишини олгач, жамоа бешта ҳимоячи билан ўйнади ва ўз аҳволини бироз қийинлаштириб юборгандек туюлди. “Олимпик” ҳисобни тенглаштиришга ҳам яқин келди. Бу қарор қанчалик тўғри бўлди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи бўлимни секин бошладик, бироз бўшашдик. Рақиб эса яхши ҳужум қилди ва гол урди. Шунинг учун ҳимояда жипслашиб ўйнашимиз керак эди. Схема ўйиндан олдин режамизда бор эди. Биз бу тактикада ҳам яхши ўйнаймиз. Рақиб ҳужум қилганида, ушбу тактикани қўлладик. Бу ҳолатда ҳам яхши ҳужумлар ташкил қилдик, учта вазият содир этилди ва уларнинг биридан унумли фойдаландик. Шогирдларимга танаффус вақтида бўшашмасликларини айтгандим.

- Қарши ҳужумлар пайтида стандарт вазиятларда Ҳусниддин Алиқувловдан сўнг Алибек Давронов бош билан жуда зўр ўйнай олишини исботлади. Бироқ у бугунги баҳсда иштирок этмади. Футболчиларни ФИФА кунлари бўлмаган вақтда олиб кетилишига қандай қарайсиз?

- Замонавий футболда стандартдан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади. Жуда кўп ўйинда стандартдан фойдаланиш заруратга айланди. Бугунги кун футболида жамоалар, асосан, ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошламоқда. Шунинг учун стандарт вазиятлар жуда муҳим бўлиб қолди. Алибек иккинчи қаватда жуда яхши ўйин кўрсата олади. Бу биз учун катта йўқотиш эди. шунга қарамай, бошқа услубда ҳам ўйнай оламиз. Биз бешта ҳимоячи билан ҳам яхши ўйин кўрсата оламиз. “Ал Файсали”га қарши баҳсда ҳисоб 1:0 пайти ушбу услубда яхши ўйин кўрсатгандик.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика