Latest news

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  11 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  31 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйинимиз ҳам, ҳисоб ҳам кўнгилдагидек бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйинимиз ҳам, ҳисоб ҳам кўнгилдагидек бўлди"

“Насаф” - "Бухоро" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитларимиз майдонда ўзига катта ишонч билан, эркин ҳаракат қилишди. Бугун бунданда йирикроқ ҳисоб бўлиши мумкин эди. Аммо бугун ўйинимиздан ҳам ҳисобдан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларимизга бунинг учун ўз ташаккуримни билдираман.

Ўзингизга маълум, ўтган тур билан бу тур ўртасида танаффус юзага келди, бу танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимизга кўпроқ ҳордиқ чиқаришга имкон ҳам бердик. Аммо улар ҳордиқдан сўнг ўз устиларида астойдил ишлашди. Натижасини мана кўриб турибсизлар.

Футболчиларда, ўйин борасида ўсиш ҳам пасайиш ҳам кузатилиб турилади. Бугун Огнен Красич ғалабамизга ўзининг катта ҳиссасини қўшди. У учта голда ҳам асисентлик қилди. Аммо ғалаба бутун жамоаники, йигитлар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга ҳам каттадан – катта ташаккурларимизни изҳор қиламиз. Бунданда чиройли ва зафарли ўйинларимиз билан уларни яна ҳам хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика