Latest news

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  1 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

Рўзиқул Бердиев: "Бу ўйинда ёшларга имконият бердик ва улар ёмон ўйнашмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Бу ўйинда ёшларга имконият бердик ва улар ёмон ўйнашмади"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб баҳси "Насаф" - "Оқ-тепа" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Асосий вазифамиз кейинги босқичга ўтиш эди ва буни уддаладик. Бу ўйинда асосан ёш футболчиларга имкон бердик.  Ўйлайманки, улар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Тўғри, тажриба камлиги биинди. Лекин шунақанги учрашувлар орқали улар тажриба тўплаб боришади. Муҳими ғалабага эришдик. Клуб академияси тарбияланувчиларини майдонга тушириб бормоқдамиз ва бунга жиддий эътибор қаратганмиз. Кубокдаги баъзи ўйинларда уларга имконият бериб, кўп футболчиларни синаб оляпмиз. Аста-секин уларни тажрибаларини ошириб бориш мақсадимиз. Рой Рок ҳали биз билан бирга шуғулланмаяпти. Унинг жароҳатини жиддий дея олмайман. Бироқ шифокорлар ҳали унга машғулотларга иштирок этишига рухсат беришмаган. Агарда Рой Рок "Пахтакор" билан ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлса, унда Сайфиевни унинг ўрнига ҳимояда ўйнатамиз. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам Рок иштирок этолмаганди ва Сайфиев унинг ўрнини эгаллаганди. Ўйлайманки, Сайфиев ўшанда ёмон ҳаракат қилмаганди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика