Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Рўзиқул Бердиев: “Бизда хавотир бор эди” News

Рўзиқул Бердиев: “Бизда хавотир бор эди”

“Насаф” – “Қизилқум” (4:2) учрашувидан сўнг, мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун ниҳоят яратилган вазиятлардан фойдалана олдик, натижада ғалаба қозондик. Дастлаб йигитларда ҳаяжон бўлди, аммо гол уриб олганимиздан сўнг бу ҳаяжон йўқолди ва майдонда эркин ҳаракат қилишди. Бугун ишончли ғалабага эришдик. Албатта “Қизилқум” жамоаси таркибида етарли даражада тажрибали ўйинчилар бор, шу орқали бизда бугун хавотир ҳам бор эди. Биз футболчиларимизга бугун рақибга нисбатан тезроқ ҳаракат қилишни уқтирган эдик. Футболчиларимиз бу кўрсатмамизни яхши бажаришди. Бугун ғалабамиз билан мухлисларимизни ниҳоят хурсанд қила олдик деб, ўйлайман.

Ғалаба биз учун жуда зарур ва муҳим эди. Бунга эришдик. Умуман биз футболчиларимизга доимо ғалаба зарурлигини уқтирамиз. Аммо ўйинда яратилган вазиятларни голга айлантира олмаслик, бизга доим панд беради. Бугун бу нарсага чек қўйдик. Жамоамиз таркибида иккинчи босқич олдидан катта ўзгаришлар бўлди. Айни пайтдаги жамоамиз таркиби, бирга машғулот ўтказаётганига ва ўйнаётганига икки ой бўлди, холос. Умид қиламанки, энди кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларни қўлга киритамиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика