Latest news

18:26Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  4 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  12 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  42 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи даврани яхши ўтказдик"

Суперлиганинг 5-турида қолдирилган "Насаф" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Суперлиганинг барча жамоалари кучайиб бормоқда. Биринчи даврани жамоамиз яхши ўтказди. Ҳа, балки айрим жойларда очко йўқотгандирмиз. Аммо умумий олганда илк давра яхши ўтди. ОЧЛ ўйинларини ҳам қўшсак, биринчи даврада 20га яқин ўйин ўтказиб, шуларнинг иккитасида мағлуб бўлибмиз. Ўйлайманки, бу жамоамиз учун яхши натижа. Ҳозир ҳар бир жамоа ўйинларга яхши тайёрланиб, кураш таклиф қилмоқда. 

Мана, "Сурхон" ҳам бугун бизга яхши қаршилик кўрсата олди. Биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, ҳужумларда самарали бўлдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда кўпроқ гол уришимиз керак эди. Бироқ сўнгги пасни берадиган ўйинчи топилмади. Ўйлайманки, рақибдан устунлик қилдик. "Сурхон" дарвозамиз олдида вазиятлар ярата олмади. Йигитларга миннатдорлик билдирамиз ва мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз. Кетма-кет уч дурангдан кейин ғалабани анча кутдик.

- Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага режалар қандай? Трансфер ойнасида янгиликлар бўладими?

- Йигитларга режаларни айтдик. Ҳозир уларга бир ҳафта дам берамиз. Шундан кейин иш жараёнини бошлаймиз. Ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар бўйича селекция ишларини олиб боряпмиз. Бу масалада раҳбарият билан гаплашамиз. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика