Latest news

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  12 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

Рўзиқул Бердиев: «Бир мураббий битта жамоада ишлаши керак» News

Рўзиқул Бердиев: «Бир мураббий битта жамоада ишлаши керак»

Ўтган ҳафтанинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси бу Рўзиқул Бердиевнинг Ўзбекистон миллий термасига бош мураббий этиб тайинлангани бўлди.

Хабарингиз бор, 14 ноябрь куни БАА ва Ўзбекистон термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Биз 20 йилдан бери «Насаф»га содиқ бўлиб келаётган мутахассисдан эксклюзив интервью олдик.

- Бу мен учун кутилмаган таклиф бўлди, - дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. - Фарғонада «Нефт­чи»га қарши кечган ўйиндан кейин федерацияга чақиришди. У ерда ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов билан учрашдим ва терма жамоани вақтинчалик бош мураббий сифатида қабул қилиб олишимни айтишди. Бу таклифга рад жавобини бериб бўлмасди. Битта ўйинга бўлгани учун розилик бердим.

- «Насаф» олдида ўта муҳим ўйин­лар турган бир пайтда бу қарор клубингиз учун бироз қалтис эмасми? Ҳар ҳолда, «Насаф» ОЧЛ йўлланмалари учун кураш олиб бор­япти...

- Бу ҳақда ўйлаб кўрдим. Ҳақиқатан ҳам «Насаф» учун жуда тиғиз ва шу билан бирга муҳим палла. Ҳамиша бир мураббий икки жамоада ишлашига қарши бўлганман. Лекин гап миллий терма ҳақида кетаркан, бу қоидаларни бироз четлаб ўтишга тўғри келди. Айтишади-ку, Ватан танланмайди, деб!

- ЎФФ билан расман шартнома имзоладингизми?

- Йўқ. Ҳаммаси оғзаки келишув асосида бўлди. Терма жамоани фақат битта ўйинга тайёрлайман.

- Вазифангизга қачондан киришасиз?

- Ишни бошлаб юбордик. Шахсан ўзим «Бухоро» - «Пахтакор» учрашувини бевосита стадиондан кузатдим. Ёрдамчиларим «Бунёдкор» - «Шўртан» баҳсини томоша қилишди. Бир кунда 2-3та ўйинлар ёзилган дискларни кўриб, таҳлил қиляпмиз.


- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беряпти?

- Битта ўйинга тайинланганим учун асосан «Насаф»даги ёрдамчиларим Шуҳрат Тошпўлатов ва Денис Иванков кўмаклашишмоқда. Иванков дарвозабонлар билан ишлайди. Шунингдек, Жаъфар Ирисметов ҳам миллий жамоа мураббийлар штабидан жой олади ва биз билан БААга боради. 26-турда ҳам бир нечта эътиборга молик учрашувлар бор. Жумладан, «Бунёдкор» - «Пахтакор», «Локомотив» - «Қўқон-1912»... Бу ўйинларни ҳам ёрдамчилар ҳамроҳлигида кузатамиз. Бугунги кунда терманинг кенгайтирилган таркибидан 50 нафар футболчи жой олган.

- Бу рўйхатни сизга ЎФФ тузиб бердими ёки у ўзингизнинг кузатишларингиз асосида юзага келдими?

- Яқинда олий лига клублари мураббийларининг йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда ҳар бир жамоа устози ўз кузатишлари асносида бош жамоага номзод футболчиларни тавсия этганди. Рўйхат шу асосда тузиб чиқилган. Улар орасида ўзим кузатиб юрган футболчилар ҳам бор.

- БААга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик қачондан бошланади?

- Режага кўра, 10 ноябрь куни Тошкентда йиғиламиз. Икки кунлик маш­ғулотлардан сўнг БААга жўнаймиз. ФИФА кунлари арафасида тур ўйинлари ҳам бор. Бу учрашувларга таъсир ўтказмасликка ҳаракат қиламиз.

- Ўйин ФИФА кунлари ўтказилади. Шу нуқтаи назардан, унга легионерлар таклиф этиладими?

- Йўқ, фақат маҳаллий футболчилар хизматига таянамиз. Асосий эътиборни терма жамоада ўйнашга ҳақли, лекин кам ўйин амалиётига эга бўлганлар, қолаверса, иқтидорли ёшларга қаратамиз. Уларга кўпроқ имконият тақдим этмоқчимиз.

- Ўйиннинг БААда ўтказилишини инобатга олиб, ҳеч бўлмаса, араб клубларида ўйнаётган легионерларни таклиф қилмайсизми?

- Бу йиғинда легионерлар умуман бўлмайди. Ўйлайманки, БАА термаси ҳам бизга қарши ўзининг оптимал таркиби билан ўйнамайди. Уларда ҳам бош мураббий алмашган ва у таркибда ўзгаришларни амалга ошириши тайин. Шу сабабли, хорижда тўп сураётганларсиз ўйнашни нормал ҳолат деб ҳисоблайман.


- Мухлислар томонидан жиддий танқид қилинган Игорь Сергеев ва Александр Лобановнинг термага таклиф этилмаслиги ҳақида гап-сўзлар урчиди...

- Биз кўпроқ шу кунгача миллий жамоага чақирилган, лекин майдонга туширилмаган футболчиларга имконият берамиз. Сергеев ва Лобанов учун ҳам термамиз эшиклари очиқ. Лекин БАА билан ўйинда эътиборни бошқа футболчиларга қаратмоқчиман.

- Ҳамиша ҳужумкор футбол тарафдори бўлиб келгансиз. Термада ҳам шу анъанага содиқ қоласизми?

- Такрор айтаман, мен фақат битта ўйинда бош жамоага мураббийлик қиламан. БАА билан сафарда ўйнаймиз. Фақат ҳужумга берилиб кетиш ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Ҳимояни эсдан чиқармаслик керак. Мудофаа чизиғини мустаҳкамламай туриб ғалабага эришиб бўлмайди.

- Рақиб жамоа ҳақида маълумот тўплаяпсизми?

- Ўрганишни бошладик. БААнинг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи доирасидаги Таиланд, Ироқ ва Саудия Арабистони термаларига қарши ўтказган ўйинлари ёзилган дискларни етказишди. Ёзувларни кўриб, таҳлил қиляпмиз.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди 

Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика