Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  0 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  6 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  21 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа" News

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа"

ОФК кубоги-2021 финали олдидан "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Умар Эшмуродов матбуот анжуманида қатнашишди.

ОФК кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири Умар Эшмуродов иштирок этишди. 

Рўзиқул Бердиев: "Эртага бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келмади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилади. 

Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Анча тартибли ўйнайди. Йигитларга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. 

Балки иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Қандай қийинчилик бўлса-да, биз финал учрашувида яхши ўйнаган ҳолда, асосий мақсадимизга етишга ҳаракат қиламиз. 

Финал – битта ўйиндан иборат. Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол уриш каби рақамлар ва статистикалар биз тарафимиздадир. Бироқ олдинги ўйинлар натижаларини унутган ҳолда, бор эътиборимизни олдимиздаги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз". 

Умар Эшмуродов: "Эртага мухлисларимизни, халқимизни чиройли ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз ва боримизни берамиз".

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" ўртасидаги финал баҳси эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика