Latest news

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  0 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Нефтчи" жамоаси бугун қаҳрамонлик кўрсатиб жуда зич ҳимояланди ва шунинг эвазига зафар қучди. Бизга эса ҳужумда совуққонлик ва вазиятларни голга айлантириш етишмади. Рақиб тўлиқ таркиб билан ўйнаб турганида ҳам, бир ўйинчи кам бўлиб қолганида ҳам ташаббусга эга эдик, аммо омад келмади. Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади, агар ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаб олган бўлардик. Умуман олганда, футболчиларимизга эътироз йўқ, лекин ҳужумчиларимиздан кўпроқ совуққонликни кутгандик. Қолаверса, Зафармурод жарима майдончаси ичида йиқитилганида ўша вазиятга ҳам эътироз билдирдик.

- "Насаф"нинг амалдаги чемпион сифатида нега охирги ўйинларда омади келмаяпти?

- Ўзимиз ҳам шунга ҳайронмиз. Рақиблар бизга қарши анча зич ҳимояланмоқда ва уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмаяпти. Уйда "Андижон" билан ўйнаганимизда ҳам шу ҳолат кузатилганди. Бу албатта ёқимсиз ҳолат, лекин ҳаммаси ўз қўлимизда, мавсум давом этяпти ва буёғига кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.



- Акмал Мозговойнинг кетиши жамоа ярим ҳимоясини сусайтирдими?

- Акмалнинг кетгани тарихга айланиб бўлди. Биз қўл остимиздаги футболчилар билан мақсад сари интилишимиз керак. Менимча, Сардор билан Мурод ярим ҳимояда Акмалнинг йўқлигини билдирмаяпти. Одатда натижа яхши бўлмаса, ҳар хил саволлар туғилади. Футболда шунақа: кимдир жамоадан кетса, бу бошқа бир футболчининг "очилишига" сабаб бўлади. Таркибимизда бўлмаган футболчилар ўрнини ёшлар билан тўлдирамиз. Бугун уч нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилганимизга қарамай, ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмадик.

- "Нефтчи"нинг қайси жиҳатларини таъкидлаб ўтган бўлардингиз?

- "Нефтчи" кўпроқ ҳимоядан ўйинни қуради. Бугун ҳам шундай бўлди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, ҳимояга янада кўпроқ эътибор қаратди ва ҳужумда бир нафар ўйинчини қолдириб бошқалар асосан ҳимояланиш билан вақтни ўтказди. Бу эса жамоага натижа олиб келди.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика