Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Рўзиқул Бердиев: "Абдухолиқов дебют ўйинида ҳал қилувчи голни киритди" News

Рўзиқул Бердиев: "Абдухолиқов дебют ўйинида ҳал қилувчи голни киритди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Оқ-тепа"га қарши дастлабки ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Оқ-тепа” жамоаси бежизга Ўзбекистон биринчилигида етакчи эмаслигини амалда кўрсатди. Улар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай жамоамиз улардан кучлироқ эканлигини кўриниб турди ва шунинг эвазига ғалаба қозондик. Бугунги ғалаба тўпимизни ўринбосарлар таркибида тўп тепадиган 18 ёшли ҳужумчимиз Бобир Абдуҳолиқов киритди. Ундан ташқари бугунги таркибда ўз футбол мактабимиз тарбияланувчилари ҳисобланган Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳиддинов, Азиз Ғаниев сингари футболчилар майдонга чиқишди ва уларнинг кўрсатган ўйинлари мени қониқтирди. Умуман олганда, ёшларимиз кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Ёшларимизга ишонч билдириб, уларни асосий таркибга киритгандик. Якунда улар ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. Бобир Абдухолиқов ўзининг дебют учрашувида "Насаф"нинг муҳим голини киритди ва бизга ғалабани тақдим этди", - дея Рўзиқул Бердиев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика