Latest news

22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  9 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  655 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  143 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1

Рўзимбой Аҳмедов: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ёрдам беришни истайман" News

Рўзимбой Аҳмедов: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ёрдам беришни истайман"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси танаффусдан сўнг Про лиганинг 14-турини "Шўртан"га қарши ўтказди.

Ушбу учрашувда ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга қўшилган Рўзимбой Аҳмедовнинг ягона голи "Динамо"га кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Биз мазкур беллашувдан сўнг хоразмлик ҳужумчини суҳбатга чорладик.

- Дастлаб "Шўртан" билан кечган қийин ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Аввало ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Оғир ўйин ўтказишимиз олдиндан маълум эди. Танаффусдан сўнг расмий учрашувларга бирданига киришиб кетиш қийин.  Боз устига "Шўртан" бутунлай янгиланган жамоа. Уларнинг бизга қарши қандай таркибда тушиши ва ўйнаши қизиқ бўлди, дея оламан. 

- Ғузорликлар таркиби тажрибага эга бўлмаган ёшлардан иборат. Футболчиларнинг аксарияти катта футболда энди дебют қилмоқда. "Динамо"да эса таркиб борасида устунлик бор эди. Шундай экан жамоа аъзолари осон ғалабани ўйлаб майдонга тушмадимикин?

- Мураббийимиз ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтганларидек бу йил Про лигада осон мағлуб бўладиган жамоа йўқ. Шу боис бизда бундай фикр бўлмади. Ўйинга жиддий ёндошдик. Лекин ёш жамоага қарши тўп тепиш қизиқарли кечишини тахмин қилганимиз рост. Мураббийимиз илк дақиқалардан ҳужумкор футбол кўрсатишимизни айтганди. Вазифамиз яратилган вазиятлардан фойдаланиб, дарвозамиз олдида рақибга имконият бермаслик эди. 

- Учрашувнинг 17:30 да яъни ноқулай вақтга қўйилгани футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилмадими? Бундай шароитда ўйинчидан икки ҳисса кўп куч сарфлаш талаб қилинади...

- Албатта учрашувнинг 17:30да бошланиши ўйин темпига таъсир ўтказмасдан қолмади. Менимча икки жамоа ҳам қийналди. Ҳеч кимга осон бўлгани йўқ. 

- "Хоразм"да яхши спорт формасига кириб бораётган, яна голлар уришни бошлаган эдингиз. Қизиқ мана шундай паллада жамоани ўзгартиришингизни сабаби нимада? 

- Бунинг ҳеч қандай муҳим бирор бир сабаби йўқ. Биласиз "Динамо"нинг олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Мана шу мақсад йўлида қўлимдан келганча ёрдам беришимни сўрашди. "Хоразм" клуби раҳбарияти билан келишган ҳолда "Динамо"га ўтдим. Албатта улар ҳам мени қўллаб-қувватлашди. 

- "Хоразм"нинг мухлислари жамоани Суперлигада кўришни исташади. Клубда бу борада қандай ҳаракатлар кетяпти? Элитага чиқишга қай даражада тайёр?

- Ҳозирча аниқ Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган. Лекин бугунги кунда шунга тайёргарлик жараёни кетмоқда. Урганчдаги асосий ўйингоҳимиз тайёр бўлиб қолди. Фикримча, шундан кейин Суперлигага чиқиш мақсад қилиб белгиланса керак. 

- Орада маълум вақт катта футболдан узоқда юрдингиз. Кўпчилик сизни футболни тугатди, деган фикрга борди...

- Ўтган мавсумда иккита жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Жароҳат футболнинг бир қисми. Қачон ва қай пайтда олишингизни билмайсиз. Худога шукур ҳозирда анча яхшиман. Спорт формамни тиклаб олдим. 

- Шу кунгача Суперлиганинг кўп жамоаларида тўп тепдингиз. Футболчиларнинг кўп жамоа алмаштиришига нима сабаб бўлиши мумкин? Клубларимиз бир мавсумда бир неча бор мураббий ўзгартиради. У мутахассис эса бошқа футболчиларни олиб келади...

- Тўғриси ўзим ҳам тушунмайман. Футболчиларни жамоасини кўп ўзгартириши мураббий ўзгариши билан боғлиқ бўлса керак, деб ўйлайман. Гоҳида мураббийлар футболчининг ҳаркатларидан қониқиш ҳосил қилмайди. Шунингдек клубларимизда раҳбарият кўп ўзгаради. Истайсизми ёки йўқми бу ўйинчига ўз таъсирини ўтказади. Устига устак клублар бир йилдан ошиқ шартнома таклиф қилишмайди. Эртага нима бўлишини билишмайди. Бир йиллик шартномалар тузишнинг сабаби шунда, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика