Latest news

11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида News

Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов ва бир қатор ёшлар “Хоразм” йиғинида

ПРО-Лига иштирокчиси Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам ўз қароргоҳида тайёргарлик босқичининг дастлабки қисмини бошлаб юборди.

Айтиш керакки, вилоят мутасаддилари ҳозиргача жамоа олдига аниқ режа қўйиб, керакли шароитларни яратиб бермасдан келмоқда. Шунга қарамай “Хоразм” мураббийлари асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига кунига бир маҳалдан машғулот ўтказиб турибди. Таркибда яқин-яқингача Суперлигада фаолият олиб борган Рўзимбой Аҳмедов, Аброр Хосинов сингари тажрибали ўйинчилар борлигини айтиш мумкин. Шунингдек ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Ғайрат Ўдаев, Равшан Султонов, Темур Бекжонов, Сарвар Жуманиёзов ҳамда Жасур Отажонов каби ўйинчилар ҳам айни дамда “Хоразм” йиғинида иштирок этмоқда.

Машғулотлар “Олимпия” сунъий қопламали майдонида ўтказилмоқда. Бош мураббий Александр Ежовга маҳаллий мураббийлар Жасур Тожимов билан Мансур Абдуллаев ёрдам бермоқда.

Жамоанинг 2020 йил ҳисобидан ҳеч қандай қарздорлиги қолмаган. Мураббийлар ва футболчилар ойлик маошлар ва мукофот пуллари бўйича тўлиқ ҳисоб китоб қилингани ҳақида маълумотлар бор. Лекин жорий мавсумга аниқ режа ишлаб чиқилмагани урганчликларнинг ҳавотирини оширмоқда. Сабаби бу йил ПРО-Лига клублари селекция ишларини юқори даражада олиб бормоқда. Ҳар бир жамоани жиддий кураш кутиб тургани ҳеч кимга сир эмас. “Хоразм” футболчилари ҳам вилоятда футболга эътибор ортишига умид қилган холда, астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Фақатгина мутасаддилар томонидан уларни қўллаб-қувватлаб туриш қолмоқда холос.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика