Рожерс: "Мен ижобий натижага эришишим керак, акс ҳолда хайдаламан"
24 nov 2014 16:13
News
Рожерс: "Мен ижобий натижага эришишим керак, акс ҳолда хайдаламан"
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Кристал Пэлас"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг клубдаги ўзининг келажаги ҳақида гапириб берди.
"Мен ўз ишимда қолишимга кафолат бера олмайман. Хар қандай клуб мураббийи ўз жойида қолиши учун ғалабаларга ва юқори натижаларга эришиши керак. Клуб раҳбарлари билан муносабатим яхши. Аммо хар қандай ҳолатда ҳам натижага эришиш лозим.
Раҳбарлар, президент ва ижрочи директор ўйинимиздаги ўсишни кўриши керак. Сўнгги ўйларни ҳисобга олмасак, биз яхши ривожланаётган эдик. Жамоа ижобий натижаларга эриша бошласа, шундагина раҳбарлар мени қўллайди. Ҳозирда босимни ҳис қиляпман ва бу табиий" - дейди Рожерс.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments