Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  95 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади" News

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади"

"Насаф" жамоаси сафидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган словакиялик ҳимоячи Рой Рок "Насаф"га қайтишга қарши эмас.


Рой Рок ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини тиббий текширувдан ўта олмаганлиги сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Биз Словакияда бўлиб турган тажрибали ҳимоячининг фикрлари ва режалари билан қизиқдик.


- Салом, Рой, ишлар яхшими?

- Ўзбекистонга мендан алангалик салом! 

- Нима янгиликлар?

- Айни пайтда мен эркин агент мақомига эгаман. "Насаф" билан ўртадаги шартнома тугаган. Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган.

- "Насаф"дан чақирув бўляптими?

- Ҳозирча аниқ бир нарса деб бўлмайди. Кўп нарса кейинги ҳафтада маълум бўлиши керак.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Ҳозирча фақат "Насаф" билан алоқадаман. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.

- "Насаф"да ўтган мавсумда энг яхши футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?

- Эдик (Эркин Бойдуллаев) ва Ара (Артур Геворкян) жуда кучли футболчилар. Айнан шу икки футболчи жамоанинг ўйинини ташкил этишда жуда муҳим ролни бажаришади. Умуман "Насаф" жамоавий катта кучга эга. Барча жуда яхши ҳаракатлана олади. "Насаф"да энг аввало жамоа кучли деган бўлардим. Сабаби, барча футболчилар жуда катта маҳорат ва салоҳиятга эга. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғидагиларгача.

- Демак ҳаммаси кейинги ҳафтада ҳал бўлиши керак...

- Ҳа, янгилик бўлиши керак. Кутамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика