Latest news

20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 19:00U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  56 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2

Ротен: "Мессининг кечирими ҳеч нимани ўзгартирмайди" News

Ротен: "Мессининг кечирими ҳеч нимани ўзгартирмайди"

ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротеннинг фикрига кўра, узр сўраган бўлса-да, бу Лео Мессининг клубдаги ҳолатини ўзгартирмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Лорьян"дан учралган мағлубиятдан кейин футболчи ҳеч қандай рухсатсиз Саудия Арабистонига сафар қилган ва шу сабаби жамоа машғулотларидан 2 ҳафтага четлатилган.

"У хато қилганини тан олди. Бу эса ПСЖ тўғри иш қилганини тасдиқлайди. Клубнинг раҳбари эмасман, шунчаки менинг фикрим жуда оддий. Барча масъулиятни Мессининг бўйнига қўйиш керак. У икки йилини ПСЖда ўтказди ва жамоа учун анчагина кучини кетказди. Бу уни кечириш учун етарлими? Йўқ.

Фикримча, ПСЖга Франция чемпионатининг ғолиблиги муҳим эмас. Бу қайғули, бироқ кечирим ҳеч нимани ўзгартирмайди. У жамоа мухлислари эмас, футболчиларини олдида кечирим сўрашини маълум қилди. Тушунмайман, у нима сабабдан сафарини кечиктира олмади?

У ким биландир музокара ўтказиш жараёнида. У музокара ўтказаётиб, кечирим сўрайдими? Унинг вазифаси нимадан иборат? Шунчаки ниқобни кийиб, катта суммали чек ёздириб олишми ёки футбол ўйнашми?", - деди парижликларнинг собиқ футболчиси.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика