"Ростов"нинг осиёлик футболчиси фаолиятини Белгияда давом эттиради
28 aug 2019 21:06
News
"Ростов"нинг осиёлик футболчиси фаолиятини Белгияда давом эттиради
"Ростов" ярим ҳимоячиси Саид Иззатуллохи ушбу мавсум Белгиянинг "Эйпен" жамоасида ўйнайди.
Бу ҳақда "сариқ-кўклар"нинг расмий сайтида маълумот берилди.
"Клублар ўртасида 22 ёшли футболчининг ўтиши борасида келишувга эришилди. Саидга омад тилаймиз!", - дея "Ростов" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изатуллохи "'Эйпен" сафида мавсум охирига қадар тўп тепади.
Ўтган мавсум эронлик хавбек "Рединг" клубига ижарага берилганди (4 ўйин, 1 та сариқ карточка).
Эслатиб ўтамиз, Изатуллохи "Ростов"га 2016 йили ёзда Мадриднинг "Атлетико" жамоасидан эркин агент сифатида ўтганди.
Айни вақтда, "Эйпен" Белгия чемпионати жадвалининг охиргидан битта олдингисида бормоқда (15-ўрин). 5 та турдан сўнг, жамоа ҳисобида 2 очко бор.
Link :
Source : fc-rostov.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments