Latest news

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

"Ростов" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва 2-ўринга чиқиб олди News

"Ростов" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва 2-ўринга чиқиб олди

"Ростов" ҳамда "Крилья Советов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 5-тур учрашуви якунланди.

FC Rostov

Eldor Shomurodov - 33'

Premier League . Round 5

12/08/2019, 22:00

0
:
1
Finished

Krylya Sovetov Samara

Stadium: Rostov Arena

45'
90'
33'  Eldor Shomurodov
33'  Aleksey Ionov
55'  Khoren Bayramyan (Aleksandr Zuev)
63'  Dmitri Chistyakov
64'  Alexey Kozlov
72'  Aleksey Ionov (Danil Glebov)
88'  Sergey Pesyakov
89'  Evgeny Chernov (Arseniy Logashov)
70'  Alexander Anyukov (Anton Zinkovskiy)
73'  Radu Ginsari (Dejan Radonjic)
87'  Aleksandr Sobolev (Egor Golenkov)


"Ростов" – "Крилья Советов" 1:0

"Ростов-Арена"

Гол: 1:0 – 33 Шомуродов.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов (Долгов, 90), Еременко, Ионов (Глебов, 73), Байрамян (Зуев, 55), Попов, Норманн, Шомуродов.

"Крилья Советов": Рижиков, Карпов, Чернов, Анюков (Зиньковский, 70), Комбаров, Гацкан, Тимофеев, Кабутов, Гинсарь (Радоньич, 73), Канунников, Соболев (Голенков, 87).

Огоҳлантиришлар: Чистяков (63), Козлов (64), Песьяков (88).


Россия Премьер-лигаси турнир жадвали билан танишинг.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90+2. ЗАРБАААА! "Ростов" посбони Песьяков жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Қойил! Дарвоза тўсини остига берилган зарба посбон томонидан қайтарилди.

90+1. "Ростов" дарвозаси олдида навбатдаги жарима зарбаси...

90. Ўзгариш: Чернов ўрнига Логашов.

89. Агар "Ростов" ғалаба қозонса жамоа турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олади. Турнир жадвали бу ерда: РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

88. Соболев ўрнига Голенков майдонга тушди.

87. Тўп жарима майдончаси ичига узатилди, Радоничнинг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

86. Мезбон жамоа дарвозаси олдида хавфли стандарт. Мезбон жамоа вакиллари қўпол ўйнашди.

83. ЧЕРНОВ! "Крилья Советов" рақиб жарима майдончаси олдида стандартга эга бўлди. Чернов узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллашда бироз хатога йўл қўйди, акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

81. "Ростов" тўпни назорат қилаётгани туфайли меҳмонлар қарши ҳужумга таяниб ўйнашмоқда. 

77. Ростовликлар рақиб жамоани ўз жарима майдончасига қамаб олди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

73. Ўзгариш: Ионов ўрнига Глебов. Гиньсарь ўрнига Радонич.

72. Маълумотларга кўра, Туркия клубларининг скаутлари ушбу учрашувни стадиондан томоша қилишаётган экан

70. "Ростов" - "Крилья Советов" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 28 674 нафар мухлис ташриф буюрди.

69. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди, Шомуродов тўпни узатишга кеч қолди ва рақиб тўпни олиб қўйди. Элдор жароҳат олганга ўхшади, бироқ у ўрнидан туриб, ўйинни давом эттирмоқда.

66. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтди, тўп билан кетаётган Зуев пас беришда хатога йўл қўйди ва қарши ҳужум якунланди.

64. "Ростов" сафида яна бир футболчи сариқ карточка олди. Козлов бу сафар қоида бузди.

63. Чистяков майдон марказидан қўл билан ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

62. "Ростов" аста-секинлик билан ўйинни рақиб майдонига кўчирмоқда.

59. Учрашув темпи бироз пасайди. "Ростов" рақибни тинчлантиришга муваффақ бўлди.

55. Ўзгариш: Байрамян ўрнига Зуев майдонга тушди.

53. "Ростов" сўнгги 5 дақиқа ичида бир марта ҳужумга ўтди, рақиб жарима майдончаси ичигача етиб борган ростовликлар пас беришда хато қилиб, тўпни бой беришди.

51. Жарима зарбаси Еременконинг юзига тегди ва хавф бартараф этилди.

50. Мезбонлар жарима майдончаси олдида қоида бузилди. "Ростов" дарвозаси олдида хавфли стандарт.

48. "Крилья Советов" сўнгги икки дақиқа ичида рақиб жарима майдончаси олдида фаол бўлди, аммо ҳозирча "Ростов" ҳимояси ишончли ўйнамоқда.

47. Таркибда ўзгаришлар йўқ.

46. Иккинчи бўли бошланди!

Россия Премьер-лигаси тўпурарлари
Элдор Шомуродов ("Ростов") - 4та гол
Артём Дзюба ("Зенит") - 4та гол
Александр Соболев ("Крилья Советов") - 4та гол

- Сайтимиздан узоқлашманг, Телеграм каналимизда Шомуродовнинг голини томоша қилишингиз мумкин.

ТАНАФФУС

45. "Ростов" ҳимоячиси Чистяков жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага буришга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

40. ЕРЕМЕНКО! "Ростов" ярим ҳимоячиси зарба бериш учун ажойиб вазиятга эга бўлди ва зарба ҳам берди. Афсуски зарбани Шомуродов ўзи билмаган ҳолда қайтариб қолди.

38. Голдан сўнг устунлик мезбонлар томонга ўтди. "Ростов" нокдаунга учраган рақибига зарбалар беришда давом этяпти.

33. ШОМУРОДОООООООВ! ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Ионов чап қанотдан тўпни рақиби оёғи орасида олди ва жамоадошига пас берди. Тўпни қайтиб қабул қилган Ионов ерлатиб жарима майдончаси ичига пас берди. ЭЛДОР тўпни бир тегиш билан дарвозага бурди! 1:0. 

ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН!

31. Шомуродов зерикарли ўйинга рози эмас, у тўпни қабул қилиши билан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди. Ҳамюртимизнинг зарбаси ноаниқ, аммо у "Крилья" сафидаги тўпурардан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

30. Ўйин анча тинчланди, тўп кўпроқ марказда айланяпти. Жамоалар навбати билан тўпни олдириб, мухлисларни зериктиришмоқда.

25. Статистика

Бурчак зарбалари: 2:0

Зарбалар: 6:3

Аниқ зарбалар: 3:0


24. "Ростов" посбони Песьяков рақиб ҳужумга ўтаётганини кўриб дарвозасини ташлаб чиқди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда.

19. Попов! "Ростов" ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, рақиб ҳимоячиларни тўпни қайтаришди, Попов қайтган тўпга кучли зарба беришга уринди, аммо ноаниқ.

18. Норманн майдон марказига яқин ҳудуддан тўпни "Крилья" жарима майдончасига узатди, Шомуродов бош билан дарвозага зарба беришга уринди ва бунинг уддасидан чиқди, аммо зарбага куч етишмади.

"Крилья Советов" устози Миодраг Божович ҳақида қисқача:

- 1968 йил Собиқ Югославия республикасида туғилган

- Мураббийлик фаолияти давомида "Хайдук", "Амкар", "Динамо" (Москва), "Ростов", "Локомотив" (Москва), "Црвена Звезда" каби клубларни бошқарган.

11. Ионов! Элдор ҳаводан узатилган тўпни кўкраги билан Ионовга ташлаб берди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ишлаб олинган бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.

9. Чернов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, ҳимоячи ҳалақит қилсада Шомуродов эса оёғи билан тўпни дарвозага тўғирлашга уринди. Рижиков тўпни ушлаб олди.

6. "Крилья Советов" рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида жарима зарбасига эга бўлди. Стандартдан жарима майдончасига узатилган тўп мезбон ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

5. Жамоалар бироз темпни пасайтиришди.

2. Мезбонлар учрашувни жуда фаол бошлашди, тезкор гол "Ростов"га катта устунлик беради.

1. Хуштак чалинди ва учрашув бошланди!

- Бугун Россия Премьер-лигасининг икки тўпурари Элдор Шомуродов (3та гол) ва Александр Собольев (4та гол, "Крилья Советов") ким кучлироқ эканлигини намойиш этишади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бир ўйинда сузувчиларнинг қалпоғи билан майдонга тушгани эсингиздами? "Ростов" ёшларида унга ҳавас қиладиган йигит бор экан, аммо у қалпоқ билан эмас, балки сузиш учун мўлжалланган кўзойнакда ўйнар экан (бу албатта ҳазил).


- Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб Россия Премьер-лигасида VAR тизими қўлланилмоқда.


- Жамоалар ўйинга тайёр, сизга эса энг сўнгги суратларни етказиб турамиз.


- Ассалому алайкум ҳурматли "Championat.asia" сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Ростовдаги "Ростов Арена" стадионида "Ростов" ҳамда "Крилья Советов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 5-тур учрашуви бошланади. Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.

Rating: +115   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика