Latest news

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  15 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  1 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  4 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

"Ростов" бир қатор легионерлар билан хайрлашишга тайёр News

"Ростов" бир қатор легионерлар билан хайрлашишга тайёр

"Спорт-Экспресс" нашри хабарига кўра, "Ростов" клуби 4 нафар хорижлик футболчилар билан ҳамкорликни тўхтатишга тайёр.

Жамоада энг кўп маош оладиган Рагнар Сигурдссон "Ростов" раҳбариятидан ҳамкорликни муддатидан аввал бекор қилишни сўраган. Манбанинг хабарига кўра, исландиялик футболчи эркин агентга айланиши мумкин.

Шунингдек, жамоани Бьорн Сигурдарсон (бельгия клубидан қизиқиш бўлмоқда), Антон Салетрос (23 ёшли футболчига Швеция ва Венгрия чемпионатининг етакчи клублари қизиқмоқда) ва Видар Кьяртанссон (29 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини ижара асосида "Рубин"да ўтказди. Унга Туркия, Хитой ва Швециядан таклифлар бор) тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" шарафини ҳимоя қиладиган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мавсум якунига қадар рус клубида қолиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика